Педагогик атамалар луғати


Она тили ва адабиёт хонаси –


Download 0.99 Mb.
bet67/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Она тили ва адабиёт хонаси – она тили ва адабиёт фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Она тили Давлат таълим стандарти – она тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Она тили ўқитиш методикаси – 1) Она тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) Она тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Она тили ўқув фани – тил қонун қоидаларини ўргатиш ва ўқувчилар нутқини ривожлантиришга қаратилган ўқув предмети.
Оналар мактаби – Францияда 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар муассасалари.
Онг – руҳий фаолиятнинг олий кўриниши.
On–line воситаси – таълим жараёнида компьютер Интернет тармоғига уланган вақт давомида қўлланадиган ўқитиш воситаси.
Онтогенез – (грек. мавжудлик, ривожланиш, вужудга келиш) – педагогика фанида боланинг жисмоний ва психик ривожланиши.
Операцион ўйинлар – тегишли иш жараёни, уларни бажариш шарт-шароитини моделлаштириш, муайян операцияларни бажариш, усулларни ўзлаштиришга асосланган таълимий ўйинлар.
Оптималлаштириш (қулайлаштириш) – мувофиқлаштирилган энг яхши, қулай, кутилган самарани берадиган таълим тарбия жараёнини вужудга келтириш.
Ор – хижолат тортиш, уялиш, номус қилиш.
Оралиқ назорат – ўқитувчиларнинг ўқув фани маълум бир бўлимини ўзлаштирганликларини текширувчи назорат тури.
Орфография – сўз шакллари - ва уларни тўғри ёзишга оид имло қоидалари мажмуи.
Ота-оналар жавобгарлиги – ота-оналарнинг давлат ва жамият олдида ўз фарзандлари тарбиясига жавобгарлигини ифодаловчи ҳуқуқиий ахлоқий меъёрлар.
Ота-оналар университети – ота-оналар орасида педагогик билимларни тарғиб этишга қаратилиб, мактаб, клуб, маҳаллалар қошида ташкил этилган машғулотлар.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling