Педагогик атамалар луғати


Овропа тарбияси назарияси


Download 0.99 Mb.
bet65/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Овропа тарбияси назарияси – Ғарбий Овропанинг педагогик ҳамдўстлик назарияси.
Одамийлик – чин инсоний хислатларга эгалик.
Одат – ўқувчи ёки талаба учун ўрганиш бўлиб қолган ва муайян вазиятда бажариш учун эҳтиёжга айланган хатти-ҳаракат.
Одоб (араб. Адаб сўзининг кўплиги) жамиятда қабул қилинган ахлоқий-ҳуқуқий меъёрлар.
Одобли – жамиятда қабул қилинган ахлоқий-ҳуқуқий меъёрларга амал қилувчи шахс.
Оила бюджети – оила моддий маблағи. Оилада болаларнинг оила моддий маблағига муносабати тарбиявий аҳамият касб этади.
Оила ва жамият” – ижтимоий газета. 1991 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида ҳафтада 1 марта чииқади. Муассислари: Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Болалар жамғармаси.
Илм-фан, маданият, санъат, ишлаб чиқариш, тадбиркорлиик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўрнак кўрсатиб келаётган хотин-қизларнинг тажрибалари, оилаларда тиббий маданиятни шакллантириш, соғлом тумуш тарзи тарғиботи, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш газетада чоп этилаётган мақолаларнинг асосий мавзулари ҳисобланади.
Оила педагогикаси – оилада бериладиган таълим-тарбиянинг назарий-амалий асослари билан шуғулланувчи педагогика фанининг алоҳида тармоғи.
Оила тарбияси – оилада ота-она, васий ёки катта кишилар томонидан болаларни тарбиялаш жараёни.
Олий аттестация комиссияси (ОАК), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси - Ўзбекистонда илмий ва илмий-педагог ходимларга фан, техника, халқ таълими ва маданиятнинг барча йўналиши бўйича илмий даража ва унвон берувчи давлат органи.
Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти – ЎзР да олий ва ўрта махсус таълимни такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал қилувчи илмий-методик марказ.
Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги – Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига маъмурий раҳбарлик қилувчи давлат ташкилоти.
Олий мактаб – халқ хўжалигининг турли соҳалари, маданият ва давлат бошқарув ташкилотларида фаолият юритадиган олий малакали мутахассислар тайёрловчи ўқув муассасаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling