Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet64/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Намунали мактаб – илғор педагогик тажрибаларга эга бўлиб уларни амалиётда кенг қўллаган умумий ўрта таълим мактаби.
Насаб – инсоннинг асли, яъни зоти; ген.
Насиҳат – мазмун жиҳатдан буйруқ, тақиқ, маслаҳат маъноларини ифодалайдиган педагогик таъсир шакли.
Насл – муайян авлод-аждодга мансуб кишилар уруғи, уларнинг келиб чиқиши, зоти, насаби, таги-тахти.
Натижаларни қайта ишлаш – эмпирик маълумотларни йиғиш ва умумлаштиришга асосланган тадқиқот усули.
Новаторлик – таълим жараёнига киритилган янги тартиб-қоидалар, усул ва методларни қўллаш билан боғлиқ фаолият.
Номзодлик минимуми – олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтларида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишдан олдин аспирант ва тадқиқотчилар томонидан топшириладиган имтиҳонлар.
Нукус педагогика институти, Ажиниёз Кўсибой ўғли номидаги Нукус давлат педагогика институти - педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти.
Нутқ – тилнинг фикр ифодалаш ва фикр алмашиш ўқув ва ижтимоий фаолият кўрсатиш шакли.
Нуқтаи назар(позиция) – тегишли инсоний кечинма ва хатти-ҳаракатлар тарзида намоён бўлувчи атроф-муҳит билан боғлиқ ҳодисалар ва уларнинг муайян жиҳатларига нисбатан муносабатлар тизими.


О


Образли (тимсолли) хотира – кўриш , эшитиш ва тасаввур этишнинг бошқа омиллари асосида инсонга эслаш ва онгда қайта тиклаш имконини берувчи хотира тури.
Объект – шахснинг амалий ва билиш фаолияти қаратилган объектив реаллик. Биздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган борлиқ, воқелик моддий дунё, мавжудот. Киши фаолияти, диққат-эътибори қаратилган ҳодиса, предмет, шахс.
Объектив муносабатлар – математик, физик, физиологик, ижтимоий педагогик алоқаларнинг миқдорий ва сифат жиҳатидан намоён бўлиши.
Объективлик – 1) педагогик тушунча ва ҳодисаларнинг ҳаққоний ифодаси; 2) нарса ва ҳодисаларнинг ҳаққоний мавжудлиги, уларнинг тўғри фан тушунчалари асосида изоҳланиши, фикрнинг мисоллар, далилий материаллар, теорема ва формулалар билан исбот қилиниши.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling