Педагогик атамалар луғати


Мунозара – ўқувчилар, талабалар ва ўқитувчилар орасидаги ўзаро фикрлар тортишуви. Мунозара дарси –


Download 0.99 Mb.
bet62/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Мунозараўқувчилар, талабалар ва ўқитувчилар орасидаги ўзаро фикрлар тортишуви.
Мунозара дарси – ўзаро фикрлар тортишувига асосланган ўқув жараёни.
Мураббий - ўқувчи ёшлар ва талабаларга ахлоқ-одоб, касб-ҳунар, илм-фан соҳаларини ўргатувчи санъат. Спорт машғулотларига раҳбарлиқ қилувчи шахс.
Мусиқа Давлат таълим стандарти – мусиқа таълими мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Мусиқа мактаби – ўқувчиларга мусиқий иқтидорга эга бўлган ўқувчиларда теран мусиқий билим, кўникма ва малакалар ҳосил қиладиган ХТВ тизимига қарашли ўқув муассасаси.
Мусиқий саводхонлик – мусиқага оид билим, кўникма ва малакага эга бўлиш.
Мусиқий тарбия – ўқувчиларда мусиқий лаёқат ва кўникмалар, мусиқага меҳр-муҳаббат, рақс ва қўшиқларни ифодали ижро этиш маҳоратини таркиб топтиришга йўналтирилган педагогик жараён.
Мусиқа хонаси – мусиқа фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Мусиқа ўқитиш методикаси – 1) мусиқа таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) мусиқа ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Мусиқа ўқув предмети – ўқувчиларга бадиий-мусиқий таълим-тарбия беришга қаратилган ўқув предмети.
Мустақил билим олиш – таълим муассасаларидан ташқарида мустақил равишда олинган билим.
Мустақил маълумот – бу авлодлар тарбиясини, фан ва техника ютуқларини ўз ички туйғулари асосида мустақил ўрганишга қаратилган ҳаракатлар мажмуасининг натижаси бўлиб, инсоннинг шахсий қобилиятларини ривожлантириш жараёни.
Мустақиллик дарслари – Ўзбекистондаги таълим муассасаларида 1991 йилдан жорий қилинган ўқув машғулотлари.
Мустақиллик мафкураси – жамият аъзоларининг ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, миллат ва элатлар, оммавий ҳаракатлар, диний уюшмалар, ёшлар, хотин-қизлар, фахрийлар, тадбиркорлар ва бошқа ижтимоий субъектларнинг умумий манфаат ва муддаоларини ўзида акс эттирувчи ва мужассамлаштирувчи, ҳатти-ҳаракатлари, фаолиятлари, фикр-зикрини ягона бир мақсадга – мустақилликка эришиш ҳамда уни мустаҳкамлашга йўналтирувчи ғоялар ва билимлар мажмуи.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling