Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet66/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Олий мактаб педагогикаси – педагогиканинг олий ўқув юрти шарт-шароитларида талабаларга таълим-тарбия беришнинг назарий асослари ва методикасини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган тармоғи.
Олий таълим – 1)турли олий мактабларда юқори, олий малакали мутахассислар тайёрлаш; 2) олий таълим олий ўқув юртлари томонидан халқ хўжалиги, фан ва маданиятнинг турли соҳалари бўйича олий малакали мутахассис бўлишни истаган ва тегишли талабларни бажарган ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълимини олган кишиларга илмий-назарий билим бериш ҳамда муайян кўникмаларни шакллантириш йўли билан амалга оширилади.
Олий таълим Давлат таълим стандарти – олий таълимнинг давлат томонидан тасдиқланган модели, эталони, намунаси ҳамда таълим мазмунининг максимум даражаси ва унга қўйилган минимум талаблар.
Олий таълимдан кейинги таълим – жамиятнинг юксак тоифага эга бўлган илмий, илмий педагогик кадрларни таъминлашга йўналтирилган таълим жараёни.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим – жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга, шахснинг ижодий таълим-касб-ҳунар манфаатларини қаноатлантиришга қаратилган таълим тури.
Олигофренопедагогика – педагогика фанининг ақли заиф болаларни ўқитиш назарияси ва методикасини яратиш билан шуғулланадиган соҳаси.
Олмон тили ва адабиёти хонаси – олмон тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Олмон тили Давлат таълим стандарти – олмон тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Олмон тили ўқитиш методикаси – 1) олмон тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларда муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) олмон тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Омилкорлик – муайян касб доирасида қўлланиладиган белгиланган стандартга амал қилиш лаёқати.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling