Педагогик атамалар луғати


Пассивлик – билиш ва тадқиқиқ қилишни хоҳламаслик. Патронат


Download 0.99 Mb.
bet69/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Пассивлик – билиш ва тадқиқиқ қилишни хоҳламаслик.
Патронат – шўролар иттифоқида қаровсиз болаларни вақтинча бошқа оилаларга бериб тарбиялашга қаратилган педагогик тадбир.
Педагог – муаллим, ўқитувчи. Ёш авлодга таълим-тарбия бериш билан шуғулланувчи шахс. Таълим тарбия жараёнини ўрганувчи ва бу жараённи бошқариш муаммолари билан шуғулланувчи мутахассис.
Педагог кадрлар фаолиятини баҳолаш методикаси – педагогларнинг касбий фаолияти натижасини баҳоловчи методика.
Педагог новатор – касбий педагогик маҳорат босқичларидан бири бўлиб, маҳоратли педагог фаолияти янги шакл, усул, метод ёки воситалар ҳисобига ўсиб, педагогик жараённинг самарадорлиги ортишини таъминловчи шахс.
Педагогик академия – умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ва бўлғуси халқ таълими раҳбариларини тайёрловчи педагогик курслар.
Педагогик аксеология – педагогик янгиликлар, инновацияларнинг педагогик жамоатчилик томонидан ўзлаштирилиш даражасини баҳолаш, идрок этиш ҳақидаги назарий билимлар.
Педагогик амалиёт – педагогика олий ўқув юртлари ва педагогика коллежларидаги ўқув жараёнида эгалланган билимларни қўллашга қаратилган таълим жараёнининг таркибий қисми.
Педагогик анжуман - кенг доирада ўтказиладиган таълим-тарбия соҳаси бўйича мажлис, йиғилиш, кенгаш.
Педагогик антология - (юн.-anthos - гул ва lego - тераман) - бир гурух муаллиф педагог ва ўқитувчиларнинг танлаб олинган асарлари.
Педагогик антропология – ўқувчининг биологик табиатини ўрганадиган педагогиканинг алоҳида тармоғи.
Педагогик атамашунослик – 1) таълим-тарбия амалиёти ва назариясида қўлланиладиган махсус номлар, атамалар, воситалар мажмуи. 2) педагогикани фан сифатида ифодалайдиган асосий тушунча ва атамалар мажмуи.
Педагогик башорат – педагогика фанининг айни пайтда номаълум, лекин келажакда юзага келиши ёки ўрганилиши мумкин бўлган ҳолатлари, жараёнларини илмий қонуниятлар асосида олдиндан айтиб бериш, кўра олиш.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling