Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet71/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Педагогик ижодкорлик – 1) таълим берувчи томонидан ўқув-тарбия вазифаларини юксак сифат даражасида ўзгача ҳал этилиши. 2) таълим-тарбия амалиёти ва назариясининг бойитилиши.
Педагогик инноватика – педагогик фаолият, унинг принциплари, қонуниятлари, метод ва воситаларини ўрганувчи педагогика фани тармоғи.
Педагогик инноваторлик – муайян жараёнга янгилик киритиш, уни ўзлаштириш ва татбиқ этишга оид инновацион фаолият.
Педагогик инновация – 1) педагогик фаолиятга унинг самарадорлигини ошириш мақсадида янгиликларнинг киритилиши, таълим-тарбиянинг мазмун ва технологияларидаги ўзгаришлар; 2) таълим фаолиятида бола шахсини ривожлантириш жараёнига оид маданий анъаналарга асосланиб таълим жараёнига янгича қараш ва ёндашувлар.
Педагогик интеграция – аниқ қўйилган мақсадга эришиш учун ўрнатилган уйғунлашув назарияси.
Педагогик ихтисослик - педагогиканинг муайян соҳаси бўйича махсус тайёргарлик йўли билан хосил қилинган назарий билим, амалий кўникма ва малакалар мажмуи.
Педагогик квалиметрия – 1) таълим соҳасида ўқувчи ҳамда талабанинг эгаллаган билимлари ва таълим сифатининг натижаси; 2) таҳсил олувчининг эгаллаган билим, кўникма, малакаларини ЭҲМ воситасида ўлчаш, аниқлаш методикаси; 3) ўқувчилар томонидан эгалланган билим, кўникма, малака ва шахсий сифатларни ўлчаш тизими.
Педагогик кенгаш – 4 тадан кам бўлмаган ўқитувчи таркибига эга бўлиб, мактаб директори қошида доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи.
Педагогик кибернетика – ўқув-тарбия жараёнида педагогик тизим ва кибернетик ёндошув асосидаги таълим технологиялари ва ҳамда ҳисоблаш техникаларидан фойдаланишни самарали бошқариш ҳақидаги фан.
Педагогик конференция – таълим-тарбия соҳаси вакилларининг муайян педагогик масалани муҳокама қилиш учун йиғилиш. қ. Конференция.
Педагогик кутубхона - босма ва айрим қўлёзма асарлардан оммавий фойдаланишни таъминловчи маданий-маърифий ва педагогик илмий- педагогик муассаса; мунтазам равишда босма асарлар тўплаш, сақлаш, тартиб қилиш ва китобхонларга етказиш, шунингдек, ахборот- библиография ишлари билан шуғулланади, омманинг маданий савиясини оширишда фаоллик кўрсатади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling