Педагогик атамалар луғати


Аълочи – барча ўқув фанларидан аъло баҳо олишга эришган ўқувчи ёки талаба. Ақл


Download 0.99 Mb.
bet10/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Аълочи – барча ўқув фанларидан аъло баҳо олишга эришган ўқувчи ёки талаба.
Ақл – инсон миясининг дунёни акс эттириш ва шахснинг воқеликка бўлган муносабатларини бошқариб турадиган фаолияти.
Ақли заиф болалар мактаби – ақли заиф болаларни махсус методика асосида ўқитадиган умумий ўрта таълим мактаби.
Ақлий – ақл идрок фаолиятига, фикр юритишга оид; интеллектуал. Ақлий қобилият.
Ақлий тарбия баркамол шахсни ҳаётга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ақлий жараёнлар, билиш қобилиятларини мақсадга мувофиқ шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат жараён.
Ақлий тарбияланганлик – ақлий сифатларнинг ривожланганлик даражаси.
Ақлий тестлар – шахс ақлий заҳирасини намоён қилишга қаратилган психологик диагностика методикаси.
Ақлий ҳужум – муаммони ҳал этишга нисбатан интеллуктуал ёндашув. Бунда муаммони ҳал этишга оид шахсий фаразлар илгари сурилади.
«Ақлий ҳужум» методи – муайян мавзу юзасидан берилган муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланиладиган метод.
Б


Бадиий тарбия – ёшларни санъатга нисбатан қизиқиш ва меҳр-муҳаббатларини тарбиялаш ҳамда уларда бадиий фаолият кўникма ва малакаларини таркиб топтириш жараёни.
Бадиий ўқиштаълим усули, адабий асар (шеърий наср, шунингдек публицистика) ёки драматик парчанинг ўқитувчи ёки ўқувчи томонидан тингловчиларга асар моҳиятини бадиий-таъсирчан идрокли ўқиш усули.
Бадиий қадрият – муайян қадрият мезонлари талабларига жавоб берувчи санъат асари.
Байналминаллик – жаҳондаги турли миллат ва ирқларга мансуб кишиларнинг ҳалқаро бирдамлиги.
Баён (араб.) – 1) воқеа, ҳодиса, фикр, мулоҳаза ва шу кабиларнинг оғзаки ёки ёзма ифодаси; 2) матнни ўқиб ёки айтиб берилганлар асосида ёзиб чиқилган иш. Ўзбекистон умумтаълим мактабларида (асосан 2-8 синфларда) ўқувчиларнинг фикрлашини ривожлантириш бўйича синф ўқув (ёзма ишининг асосий турларидан бири сифатида фойдаланилади.
Бакалавриат – мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим олиш муддати камида тўрт йил давом тадиган таянч олий таълим.
Балоғатга етиш – балоғат, расида (раста) бўлиш, бўйига етиш -организмнинг бир қанча анатомик ва физиологик ўзгаришлар натижасида биологик жиҳатдан секин-аста вояга етиши ҳамда жинсий жиҳатдан етилиб, кўпайишга, яъни наслни давом эттиришга лаёқатли бўлиб қолиши. Қизлар ўғил болаларга нисбатан эртароқ балоғатга етади. Қизларда бу давр аксари 12-14 ёшдан 16-18 ёшгача, ўғил болаларда 13-15 ёшдан 16-20 ёшгача давом этади.
Баркамол авлод” спорт ўйинлари – Ўзбекистоннинг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари.
Баркамол шахскамолга етган, бекаму кўст, тўла-тўкис инсон, ақлан ва ахлоқан пок, жисмонан соғлом, нафосатли, жамиятда ўзлигини таниган, мустақил фикрлайдиган, эркин, ижодкор, ташаббускор, ишбилармон, фидоий шахс.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling