Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

5. Маданият билим беради. Лингвомаданият-
шунослик фақатгина фан бўлиб қолмай, балки у 
ўқитиш услуби ҳамдир, унинг предмети мунтазам 
равишда қайта кўриб турилиши ва янги кашфиёт-
лар билан тузатилиб турилиши лозим.
Лингвомаданиятшунослик фанидан таълим 
бериш учун ўқитиш методи муҳимдир. Шундан ке-
либ чиқиб, уларнинг онгига маданий бойликлар ва 
маданий мерослар ҳақида кўпроқ маълумотлар 
бериш лозим. Билим вақт ўтиши билан тўплана-


16
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
ди, аммо уларни қўллаш усулларига, тўплаш би-
лан шуғулланиш хоҳишига таълимнинг бошланғич 
даражасидаёқ асос солиниши лозим. 
Талабаларнинг доимий изланишларига ва бе-
рилган материалларни таҳлил қилишларига ўқи-
тувчи асосий эътиборни қаратишлари лозим, бу 
эса таълимга лингвомаданий ёндашувнинг энг 
муҳим аспектларидан бири ҳисобланади. Бун-
дай эътибор талаба ва ўқувчиларни ҳамма нар-
сага енгилтаклик билан қарашга, масаланинг асл 
моҳиятини тўлиқ тушуниб етмасликка олиб кели-
ши мумкин. Демак, ўқитувчиларнинг энг асосий 
вазифаси талабаларни юзакиликка интилишдан 
халос қилишлари керак.
6. Маданиятни ўрганиш маданиятлараро 
муносабатларнинг ривожланишига ҳам ёрдам 
беради. Турли мамлакатлар билан ўқувчилар ва 
талабалар алмашиши бир вақтнинг ўзида тил 
ўқитувчилари учун ҳам восита, ҳам муваффақият 
ҳисобланади, чунки тўғридан-тўғри алоқалар, бир 
томондан тил ўрганишни такомиллаштириш учун, 
иккинчи томондан эса халқаро алоқаларни риво-
жлантириш учун фойдалидир.
7. Маданий саводхонлик масаласи. “Инсон 
– тил – маданият” триадасига мурожаат қилин-
ганда маданий саводхонлик тушунчасига алоҳи-
да эътибор қаратилиш талаб этилади. Юқорида 
таъкидланганидек, маданият киши фаолиятининг 
барча соҳалари ичига кириб кетадиган тушунча-
лар қаторига киради ва унда ҳар ким ўзиникини 
қидирадиган мураккаб ҳодисадир, яъни маданият 
– бу тахминан жамиятнинг ҳамма аъзолари унда 
ўзларини тутишлари зарур бўлан жамият томо-
нидан шакллантирилган хулқ-атвор усулларидир, 
бу усуллар олий мақсадни ва қадриятларни, ҳам 
ўз гуруҳи ичидаги, ҳам ундан ташқаридаги тил ва 
коммуникация тарзини ўз ичига олади. 
Маданий ва ижтимоий шароитларнинг бир-би-
ри билан боғлиқлигини тан олиш натижасида 
лингвомаданий планда ўта муҳим ва муносабат-
лар кўникмаларини шакллантириш имконини бе-
радиган қуйидаги қоидалар келиб чиқади:
а) ҳар қандай халқ вакиллари ўзларини ўз ма-
даний нормаларига мос ҳолда тутадилар;
б) ёш, жинс, ижтимоий келиб чиқиш, яшаш 
жойи каби ўзгарувчан омиллар кишиларнинг нутқ 
муомаласига таъсир кўрсатади;
в) айнан бир хил вазиятнинг ўзи турли мадани-
ятларда турлича ифодаланади;
г) жуда кўп сўзлар ва иборалар маданий жиҳат-
дан коннотатив маънога эгадир: (ажратиб кўрса-
тилган сўзларнинг бирортаси ҳам бошқа мадани-
ят соҳибларига лингвомаданий изоҳларсиз тушу-
нарли эмас);
д) денотатив жиҳатдан бир-бирига яқин бўл-
ган турли тиллардаги сўзлар маънавий жиҳатдан
бир-бири билан тенг эмас;
е) тил орқали маданият ҳақида муҳим маълу-
мотлар олиш, уларни баҳолаш мумкин.
Маданиятлараро муносабатлар ва алоқалар 
аккультурация, яъни иккинчи тил шахсини мада-
ният нуқтаи назаридан шакллантириш шароити-
дагина мумкиндир, у бегона миллий психологияга 
хос бўлган маънавий қадриятларни ўз тилига ки-
ритишни назарда тутади.

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling