Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

да, нисбатан кўмакчилари билан ҳосил бўлишини 
кўрсатиб ўтади. Олимнинг таъкидлашида, соф қи-
ёсий содда гаплар синтактик структураси жиҳатдан 
содда бўлса ҳам, семантик структураси мураккаб 
бўлади. Чунки бундай гаплар иккита пропозиция-
дан иборат бўлиб, пропозициялардан бири синтак-
тик структурада қисман ифодаланади. 
Соф қиёсий содда гапларда қиёс эталони-
га меърий белги, қиёс субъектида эса нормадан 
ортиқ даражадаги белги мавжуд бўлиб, қиёслаш 
муносабатини ҳосил бўлиши учун қиёсланаётган 
предметларнинг нисбатланаётган белгига эга-
лиги асосий омил эканлиги таъкидлаб ўтилган
2

Нисбатланадиган белги қиёс ҳосил бўлишидаги 
муҳим белги эканлиги бошқа тадқиқотчилар то-
монидан ҳам қайд этилади. Чунки қиёслаш асоси 
асосан преметлардаги бир хил белгига кўра на-
моён бўлади. Масалан, мен сендан кучли гапида 
объектлар кучнинг мавжудлиги асосида қиёслан-
ган. Мен кучли, сен бўйчан гапида эса ана шундай 
соф қиёс мавжуд эмас. Шунга кўра, ушбу гапни 
қиёсий гап сифатида қараб бўлмайди. Шунингдек, 
қиёсий конструкциялардаги белгилар баҳолаш 
жиҳатдан ҳам тенг бўлганда, белгилар бир-бирига 
нисбатланса, қиёс ҳосил бўлади. Масалан, нон-
дан азиз нарса йўқ гапида азизлик белгиси нонга 
хос бўлганлиги учун шу белги асосида бошқа азиз 
нарсаларга қиёслангани ҳолда тошдан азиз нар-
са йўқ гапида қиёслаш мавжуд бўлмайди. Чунки 
тошда азизлик белгиси нисбатланмайди. 
Қиёсга идрокий билишнинг бир тури сифатида 
ёндашган А.Нурмонов қиёсий ифодалар ва улар-
нинг билиш жараёнидаги ўрнини алоҳида эъти-
роф этган. Олим қиёсни оламни билиш, уни идрок 
этишнинг муҳим воситаларидан бири ҳисоблай-
ди. А.Нурмонов қиёснинг эмприк билиш жараёни-
даги ўрнини юқори баҳолаб, ҳар қандай шахс янги 
ўрганилаётган объектни олдин ўрганилган объ-
ектга қиёслаб, улар ўртасидаги ўхшаш ва фарқ-
ли томонларни аниқлайди. Натижада, муайян 
объект бошқа объект ўхшаш белгилари асосида 
синфларга бирлаштирилса, фарақли белгиларга 
кўра объектнинг ўзига хос хусусиятларга эгалиги 

Маҳмудов Н. Кўрсатилган асар. – Б.74

Маҳмудов Н. Кўрсатилган асар. – Б. 72-73.
белгиланади
3
. Бу билан олим қиёслаш муносаба-
тидаги турли воситаларни бир-биридан фарқла-
нишини кўрсатади. Предметлар ўртасидаги ўх-
шаш белгилар ўхшатиш ҳосил қилиши, ноўхшаш 
белгилар эса ўхшатишни эмас, балки белгидаги 
ортиқ камликни ҳосил қилишини, уларнинг ифода 
асоси эса қиёсдан иборат бўлишини таъкидлай-
ди. А.Нурмонов қиёснинг барча жабҳаларда кенг 
миқёсда қўлланилувчи ифода усули эканлигини 
хулоса чиқариш жараёнида қиёсдан фойдаланиш 
асосида изоҳлайди. “Ҳар қандай мева инсон учун 
фойдали гапидаги англашилган ҳукм олдиндан 
маълум, энди “олма-мева” деган ҳукмни олдинги 
ҳукмга қиёслаганда учинчи ҳукм келиб чиқади. 
Олма инсон учун фойдали. Ана шу қиёслаш асо-
сида чиқарилган ҳукм хулоса бўлади
4
. Кўрина-
дики, олим тадқиқотларида ифоданинг ўзига хос 
усули бўлган қиёслашга алоҳида эътибор бериб, 
қиёслашнинг ҳаётдаги ва таълим жараёнидаги ўр-
нини таъкидлайди.
Қиёслашнинг дунёни билиш, олам унсурлари-
ни идрок этишдаги муҳим усул эканлиги Ш.Са-
фаров тадқиқотларида ҳам ўз ифодасини топган. 
Ш.Сафаров умумлаштириш предметларнинг си-
фатий хусусиятлари тўғрисида маълумотларни 
мужассамлаштирган ҳолда концептуал қолиплар 
воситасида идрок этишни когнитив фаолиятнинг 
самараси деб билади ва лисоний тафаккур фао-
лиятининг когнитив босқичидан лисоний воқела-
ниш босқичига ўтишда анализ ва синтез амалла-
ри сингари қиёслашнинг ҳам муҳим ўрни борли-
гини кўрсатиб ўтади
5
. Олимнинг таъкидлашича, 
бу амаллар ёрдамида умумийлик ва хусусийлик 
фарқланиб, ўрганилаётган объектнинг алоҳида 
белгилари ажратилади.
Олим борлиқни идрокий билимларсиз кеч-
маслиги ҳақида фикр юритар экан, идрокнинг 
босқичлари онгли равишда кечишини, бу ҳолат-
да қиёс ва баҳолаш муҳим бўлган когнитив фао-
лиятнинг бир қисми эканлигини кўрсатиб ўтади
6

Ш.Сафров қиёслаш ҳаракати бирор субъектни 
референт билан солиштиришдан иборат деб ҳи-
соблайди ва қиёсда намуна ёки эталон хизматини 
ўтайдиган референтнинг турли сабабларига эга-
лигини бу сабаблардан бири дунёни мавжудлик-
нинг тузилиши билан боғлиқ эканлиги деб била-
ди
7
.

Нурмонов А. Танланган асарлар. 1-жилд.. – Тошкент: 
академнашр, 2012. – Б. 37.

Nurmonov A. Lingvistik tadqiqotlar metodologiyasi va metod-
lari. – Toshkent: Aкадемнашр, 2010. – Б.14.

Сафров Ш. Прагмалингвистика. – Тошкент, 2008. – Б. 
165.

Сафаров Ш.Кўрсатилган асар. – Б. 27.

Сафаров Ш. Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. – 
Жиззах: Сангзор, 2006. – Б. 27.


24
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
Қиёс референти – қиёслашнинг муҳим жиҳати 
бўлиб, муайян белгига кўра қиёсланаётган пред-
метлар учун умумий хусусиятларга эга бўлган 
ҳолда, шу белгилар доирасида фарқловчи белги-
ларга асосланади. Қиёснинг ҳаётий жараённинг 
муҳим қисмини ташкил этиши шунда кўринади. 
Турли нарсалар қиёсланганда, қиёс учун асос 
бўлаётган предметларнинг муҳим белгиларидан 
келиб чиқилади. Қиёснинг кўпгина лингвистик 
ифодаларнинг, жумладан, баҳолаш категорияси-
нинг ҳам асоси эканлиги Ғ.Қамбаров томонидан 
шундай изоҳланади: “нисбатлаш ўзаро қиёсдан 
келиб чиқади. Қиёслаш сўзловчи ва тингловчини 
умумий билиш хазинаси, савияси ҳамда бошқа 
қатор омилларга боғлиқ ҳолда амалга оширила-
ди
1
. Тадқиқотчи қиёс вужудга келишида киши-
нинг савияси ҳам муҳим эканлигини шунга асосан 
баҳонинг нисбий эканлигини ҳам таъкидлайди. 
Қиёс учун асос бўладиган белгилар нарса, пред-
метнинг ҳажмида, рангида, шакл-кўринишида, 
хуллас, барча жиҳатларида мавжуд бўлади. Нар-
са-ҳодисалардаги қиёслаш учун асос бўладиган 
белгиларни англаш ва уни маълум меъёр асосида 
фарқланиши ёки ўхшашлигини англаш ва хулоса 
чиқариш кишининг онгли фаолияти билан, сави-
яси билан боғлиқ. Бу ҳол қиёслаш асосида ког-
нитив фаолият ётишини кўрсатади. Қиёсий ифо-
далар нафақат предмет, нарса-ҳодисанинг бирор 
белгисини ажратиб кўрсатиш учун, балки кишига 
предмет, нарса, ҳодисанинг мукаммал тасвирлаб 
кўрсатиш, мавжуд ифодадан завқ олиш учун ҳам 
қўлланилади. Шунга асосан, қиёслаш моҳиятан 
ранг-баранглигига кўра, қиёснинг жамият ҳаёти-
даги ўрни, инсонга таъсири, қиёслаш мавжуд мат-
нларнинг эстетик-таъсирчанлигини таъминлаш 
хусусиятлари жиҳатидан ҳам долзарбдир. 
Ўхшатишнинг бадиий-эстетик қиммати ва 
лингвопоэтик хусусиятлари халқ қўшиқлари мат-
нлари асосида олима М.Якуббекова томонидан 
махсус тадқиқ қилинган. Тадқиқотчи томонидан 
ўхшатиш нутқий ҳодиса сифатида белгиланган 
ва унинг тўрт унсурдан иборт эканлигига эъти-
бор қаратилган. Тадқиқотчи ўхшатишнинг шакл 
ва мазмун бирлигидан ҳосил бўлишига диққатни 
жалб этар экан, асосан, ўзбек халқ қўшиқларида 
бу воситаларни лисоний, бадиий жиҳатдан ўрга-
нишга эътиборни қаратади.
Бу ҳол ҳар бир луғавий восита талқинида унинг 
моҳияти муҳим эканлигини назарда тутиш зарур 
эканлигидан далолат беради. Жумладан, бошқа 
лингвистик бирликлар сингари қиёс натижасида 

Қамбаров Ғ. Баҳо муносабати ва унинг ўзбек тилида 
ифодаланиши: Филол. фан. номз. ...дисс. – Тошкент: 2008. 
– Б. 27
ҳосил бўладиган воситалар ҳам тингловчига қай 
даражада таъсир этиши билан белгиланади. Шун-
га кўра, тадқиқотчи халқ қўшиқларида учрайдиган 
ўхшатишларни ўрганишда бу воситаларнинг ба-
диий-эстетик табиатини ўрганишни муҳим вази-
фалардан бири сифатида белгилаган. Шу билан 
биргаликда, тадқиқотчи ўхшатишларнинг струк-
тур-композицион, лексик-грамматик табиатини 
ҳам таҳлил объекти сифатида ўрганишни мақсад 
қилиб олган
2
. Ўхшатишлар структур-композицион 
жиҳатдан уч турга: содда, мураккаб ва муракка-
блашган ўхшатишларга ажратилиб, содда ўхша-
тишларнинг тўлиқ ва тўлиқсиз турлари ўхшатиш 
узвларининг мавжудлиги асосида белгиланган. 
Ўхшатишнинг лексик-грамматик хусусиятлари бу 
ифода воситасининг ўзига хослигини кўрсатувчи 
муҳим жиҳати саналиб, асос унда етакчи қисм 
ҳисобланади ва ўхшатиш ҳосил бўлишида зарур-
дир. Тадқиқотчи ўзбек халқ қўшиқларида ўзшатиш 
асоси от сўз туркуми, отлашган сўзлар, баъзан 
олмошлар ва отли сўз бирикмалари билан ифо-
даланганлигини кўрсатиб ўтади
3
. Ўхшатишнинг 
грамматик кўрсаткичлари ҳақида фикр билдирар 
экан, энг кўп ўхшатиш ҳосил қиладиган восита си-
фатида -дай ва -дек аффиксларини кўрсатади. Бу 
аффиксларнинг қиёслаш хусусиятига эгалигига 
ҳам эътибор қаратган ва улар ёрдамида предмет-
нинг ҳаракати ва ҳолати, икки предмет орасидаги 
белгилар, хусусиятларга кўра қиёслаш ва ўхша-
тиш муносабатларини ифодаловчи грамматик 
восита эканлиги ёритиб берилган
4
. Ишда бир қа-
тор ўшатиш ҳосил қилувчи грамматик ва луғавий 
воситаларнинг қайси асосида ўхшатиш ҳосил 
қилишига ҳам эътибор қаратган. Чунки ўхшатиш 
ҳосил бўлишида предметлар ва улурга хос бел-
гилар бир-бирига ўхшатилиши билан бир қатор-
да қиёсланади ҳам. Ўхшатишда предметлардаги 
бир хилдаги белги айнан мослиги асосида ўхша-
тилса, соф қиёслашда бир-бирига мос бўлмаган 
белгиларга кўра бир предмет бошқасига қиёсла-
нади. Масалан, гулни юзга қиёслаш, юзни ойга 
қиёслашда бу предметлардаги айнан ўхшайдиган 
белгилар мавжуд эмаслиги уларни бир-бирига қи-
ёслаш натижасида ўхшатиш ҳосил бўлганлигини 
кузатиш мумкин.
Умуман, тилшуносликда қиёслаш муносаба-
ти доирасида асосан ўхшатиш ва унинг нутқдаги 
тасвирийлик, бадиийлик жиҳатларини таҳлил қи-
лишга кўпроқ эътибор қаратилган бўлса-да, ўзаро 
ўхшашлик белгиларига эга бўлган нарса, предмет-

Якуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик 
хусусиятлари: Филол. фан. д-ри ...дисс. – Тошкент, 2005. – 
Б. 62-63

Якуббекова М.Кўрсатилган диссертация. – Б. 84-85.

Якуббекова М.Кўрсатилган диссертация. – Б. 100-102.


25
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
ларда ўхшашликнинг моҳияти ҳақида тадқиқотлар 
олиб борилмаган. Гап шундаки, предметлардаги 
муайян белгилар фақат ўхшатиш учун асос бўла-
вермайди. Предметлардаги белгилар бир-бири-
дан фарқланади, солиштирилади, тенглаштири-
лади, белгиларнинг барчасини асоси қиёслаш-
дан иборат бўлади. Кейинги йилларда инсоннинг 
когнитив олами унинг дунёни англашдаги муҳим 
жиҳати эканлигини талқин этишда қиёслаш муно-
сабатининг аҳамияти катта эканлигига эътибор 
берилиб, қиёслаш асосида вужудга келадиган тил 
воситаларини ўрганишга эътибор кучайиб бор-
моқда. Қиёслаш орқали ифодаланаётган фикрга 
нисбатан воқеликни тўлиқ тушуниш воситаси си-
фатида қаралмоқда. Қиёслашнинг объектив ҳа-
ётга нарсаларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари 
асосида англаниши натижасида қиёснинг соф ва 
ўхшатиш қиёс каби кўринишлари ажратилган ҳол-
да ҳам ўрганиб келинмоқда.
Нарсалардаги белгиларни фарқлаш асоси-
да қиёслаб таҳлил этилган тадқиқотлардан бири 
Ш.Дадабоеванинг қиёслаш муносабатини ифо-
далашнинг тизимли тадқиқи масалаларига бағи-
шланган диссертациясидир. Тадқиқотчи қиёслаш-
ни объектнинг ўхшаш ва фарқли томонларини, 
миқдорий ва сифат хусусиятларини аниқлайдиган 
когнитив жараён деб билади ва ундан воқеликни 
бадиий акс эттиришда, нарса ва ҳодисанинг бел-
ги хусусиятлари, улардаги ўхшаш ва ноўхшаш 
томонларни ифодалашда фойдаланилишини ай-
тиб ўтади
1
. Ишда қиёслаш муносабатини вужудга 
келишидаги элементлар, қиёс ҳосил бўлишида 
иштирок этадиган лисоний воситалар, жумладан, 
морфологик-лексик воситалар таҳлилга тортил-
ган. Қиёслаш муносабатининг аффикслар, лексик 
бирликлар, морфологик, синтактик бирликлар, га-
плар ва матнлар орқали ифодаланиши хусусида 
фикр-мулоҳазалар билдирилган. Ишда қиёслаш 
муносабатини ифодаловчи содда гаплар, боғлан-
ган ва боғловчисиз эргашган қўшма гапларда қи-
ёслаш муносабати, суперсинтактик бутунликлар-
да қиёснинг ифодаланиши каби масалалар таҳ-
лилга тортилган
2
.
Профессор Д.Худойберганова лингвомаданий 
бирликларнинг матн яратишдаги аҳамияти ҳақида 
фикр билдирар экан, ўхшатишларнинг лингвома-
даний хусусиятларини тадқиқига алоҳида эътибор 
қаратади. Ўхшатишларнинг муайян халқнинг ўзига 
хос ҳаёт тарзининг ифодаланиши асосида вужуд-
га келиши, миллий ўзликка хосликни белгилаши 
тадқиқотчилар томонидан эътироф этиб келинган 

Дадабоева Ш. Тилда қиёслаш муносабатини ифодалаш-
нинг тизимли таҳлили: Филол. фан. бўйича фалсафа док. 
дисс. автореф. – Фарғона, 2022. – Б. 12.

Дадабоева Ш. Кўрсатилган диссертация. – Б. 13-18.
ва бу образли тафаккурнинг маҳсули сифатида 
матний таъсирчанликни, бўёқдорликни кучайтир-
ган. Шундай экан, ўхшатиш орқали фикрнинг ифо-
даланиши инсоннинг онгли фаолиятидаги муҳим 
кашфиётларидан биридир. Ўхшатишлар дунёда-
ги барча тилларда мавжуд бўлиб, ранг-баранг-
лиги, маъновий жиҳатдан серқатламлиги билан 
алоҳида ажралиб туради. Олима тадқиқотларида 
инсон ҳақидаги ўхшатишларнинг 8 та маъновий 
гуруҳга ажратган ҳолда, ўхшатишларга нисбатан 
маданий бирликлар сифатида қарайди, уларни 
маълум бир этносга хос менталликни таъминлов-
чи, воқеликни инсон воситасида ифодалаш дара-
жасини кўрсатувчи далил сифатида баҳолайди
3
.
Д.Худойберганова ўхшатиш мазмунли матн-
ларни таҳлил қилар экан, бу турдаги матнлар-
ни яратишда матн тузувчининг фаолиятига ҳам 
алоҳида аҳамият беради. Яъни матн тузувчи ўх-
шатиш объектини бирор нарсага ўхшатар экан, 
аввало, қандай белги, хусусиятларига кўра ўхша-
тиш мумкинлигини аниқлаш керак. Албатта, бун-
дай қиёслаш ўз-ўзидан намоён бўлмайди. У матн 
тузувчи томонидан идрок этилган ҳолда ҳар икки 
предметга қай даражада мавжудлигига эътибор 
қаратилади. Матнлардаги қиёслаш муносабатла-
ри таҳлил қилинганда кўпгина ўхшатиш қиёслар-
да, қиёслаш учун асос бўладиган белги мавжуд 
бўлмаса-да, қиёсланган бўлади. Масалан, мен 

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling