Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “САНГЛОХ” АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИ ЛУҒАТИ Муродов Нормурод Тохирович
Резюме. В статье рассматривается роль сравнения как способа выражения в познании мира и во-
просы изучения сравнительных выражений в узбекском языкознании. 27 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics Filologik tadqiqotlar: til, adabiyot, та’lim. 2023; 5 ISNN: 2181-1741 (Print) ISNN: 2181-1725 “САНГЛОХ” АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИ ЛУҒАТИ Муродов Нормурод Тохирович, Термиз давлат университети тожик тили кафедраси катта ўқитувчиси Алишер 1 Навоий асарларини ўрганиб луғатлар тузиш Навоий замонидан бошланган эди. 2 Ҳусай- ин Бойқаро фармони билан тузилган “Бадойи ул- луғат” Алишер Навоий асарлари асосида тузил- ган биринчи луғат ҳисобланади 3 . Бу луғадан ташқари 1960 йили машҳур инглиз шарқшунос олими Жерард Классон 4 томонидан Алишер Навоий асарларига тузилган луғатлар- нинг энг мукаммали – “Санглох” нашр қилинди. Бу луғат Мирза Маҳдихон ибн Муҳаммад Носир Низомиддин Муҳаммад Ҳожи ал-Ҳусайни ас-Са- фавий ал-Астрободий 5 томонидан тузилган. Маҳдихон ўз замонасининг билимли, зукко олими бўлиб, тил ўрганиш қобилияти зўр эди. У араб, форс, тожик, ҳинд ва рус тилларини билар эди. Маҳдихон ўзи яратган бебаҳо тарихий асар- лари билан Европа шарқшунослари орасида ҳам машҳур шахсдир. Шунинг учун Европада XVII- XVIII аср Эрон тарихи ва маданиятига бағишлан- ган ҳар бир асарда унинг номи қайд этилган 6 . Маҳдихоннинг қачон туғилиб вафот этганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин Султон Ҳусайн саройида хизмат қилганлигини ҳисобга олсак, 80 ёшдан кам яшамаганлиги маълум бўлади. Мирза Маҳдий Султон Ҳусайн (1694-1722) ва Тахмасп (1722-1732) саройида муншилик қилар эди. Мун- ши асосан ҳар хил давлат ҳужжатларини тайёр- лаш билан шуғулланган. Нодиршоҳ (1736-1747) саройида Мирза Маҳ- ди расмий сарой тарихчиси бўлиб хизмат қилган. Нодиршоҳ унга катта ишонч билдириб “хон” унво- нини беради. У билан ҳарбий юришларда доимо бирга бўлган Маҳдихон Нодиршоҳ ҳақида иккита тарихий асар ёзди. Маҳдихон ҳақида гапирганда, биз уни комил лексикограф, турколок, давлат ар- 1 Махмараимова Ш. Кўрсатилган диссертация. – Б. 44. 2 Лагута О.Н. Метафорология: теоретические аспекты. – Новосибирск, 2003; Теория метафоры. – М: Прогресс, 1990; Скляревекая Г.Н. Метафора в системе языка. – Наука, 1993; Қобилжонова Г. Метафоранинг системавий лингвистик талқини: филол. фан. номз. дисс. – Тошкент, 2000. 3 Умаров Э.А. Эски ўзбек луғатлари. – Тошкент, 1992. – Б. 3. 4 Жерард Классон. Муҳаммад Маҳдихон “Санглох” аса- рининг факсимал матни. – Лондон, 1960. 5 Доктор Забиҳулло Сафо. Адабиёт тарихи. Теҳрон нашри. 6 Доктор Забиҳулло Сафо. Адабиёт тарихи. Теҳрон нашри. боби, ёзувчи, тарихчи, коллиграф ва шоир экан- лигини эслаб ўтишимиз керак. У ҳатто Нодиршоҳ буйруғи билан “Библия”ни форс тилига таржима қиладиган грек ва арман диндорларига ёрдам бе- ради. Мирза Маҳдихон ўз филологик ишини 1760 йилда ёзиб тугатади. У ўз асарининг сўз боши- да: Бандаи ҳақир ёшлигимданоқ балоғат ва фа- соҳат ўлкасининг ҳокими ва сухандонлик буйруқ- чиси Амир Алишер Навоий шеърларини ўқишга ва унинг сўзларини ўрганишга чексиз меҳрим ва абадий таърифга сиғмайдиган шавқ-завқим бор эди. Бироз онинг маъноларини тушунгандан кейин менда шундай ният пайдо бўлдики, унинг мушкул сўзларини танлаб ва улар маъноларини изоҳлаб ёзишга киришсам, - деб ёзади. Маҳдихон Алишер Навоий сўзларининг диққат талаблиги, улуғворлиги ва қийинчилигини назар- да тутиб, китобга “Санглох” (тошлоқ) деб ном бе- ради. Мирза Маҳдихон Алишер Навоийнинг 12 та назмий ва 9 та насрий асарларини ўқиб, улардаги сўзларни изоҳлаб, “Санглоҳ” асарини тузади. Маҳдихон ўз асари ҳақида: Мен шуни истар эдимки ушбу китоб юқорида зикр қилинган асар- лардаги мушкул бўлган форсий ва арабий сўз- ларни ўз ичига олса мутола қилувчилар қийнал- май тушунсалар ва шу тилга бўлган имтиёз- ларни қониқтирсалар – деб ёзади. Қўлимиздаги “Санглох” асарини Табризлик озарбайжон жаноб Равшан Хаёвий 7 нашрга тайёрлаган. Мирза Маҳдихон ўзининг мана бу, ўзбек лек- сикографияси учун ниҳоят даражада аҳамиятли бўлган “Санглох” асарида бошқа сўз турумларига қараганда феъл туркумидаги сўзларга катта эъти- бор берган ва ўз имконияти даражасида уларнинг миқдоран кўплигини таъминлаган. Ушбу мақола- да “Санглох”да қўлланилган айрим сўзларнинг маъноларини таҳлил қилдик. Мирза Маҳдихон ўзининг “Санглох” асарида هدمآ ینعم جنپ هب کمتوب “бутмоқ” феълининг: бирин- чиси гиёҳ ва кўкатларнинг ўсиши, унмоқ, ўсмоқ, кўкармоқ; иккинчиси жароҳат ёки яранинг бити- ши, битмоқ, тузалмоқ; учинчиси қурилган, қуриб 7 Доктор Забиҳулло Сафо. Адабиёт тарихи. Теҳрон нашри. 28 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics тугатилган, тўртинчиси амалга ошмоқ, бешин- чиси ишонмоқ каби беш маънода келганини ёза- ди. “Саъбаи сайёр” 1 достонинг заргар ҳикоятидан байт: نوستیک و نوسلا میک یدلیق مکح نوستیا دهجوﺩﺠ ﺎﻜﻜﺎمتوب تخت Маъноси: Ҳукм қилдиким: “Олсуну кетсун, Тахт бутмокка жидду жаҳд этсун!” Бу феълнинг шахс - сонда ўзгариб келган шакли ҳам бериб ўтилган: Бутук – ўстирдик, жароҳатни битир- дик (тузатдик), қуриб битирдик (қурдик); Бутунг – гиёҳни ўстирдинг, жароҳатни битирдинг (ту- затдинг), қуриб битирдинг, амалга оширдинг, ишондинг ва охирги маъноси: نﺎسپلیق تمح هغ یقح رلاتسوﺩ .یرﺎی گنوتوب یدیﺩ نمحر ین ره Маъноси: Дўстлар ҳақиға ҳиммат қилибсан, Ҳарни раҳмон диди бутунг ёри. Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling