Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


ҚИЁСИЙ ИФОДАЛАР ТИЛШУНОСЛИК ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

ҚИЁСИЙ ИФОДАЛАР ТИЛШУНОСЛИК ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА
Умурқулов Зафар Бекпўлатович, 
Термиз давлат университети доценти,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори
Қиёсий конструкциялар таҳлил қилинган 
ишларда қиёсга билиш жараёнининг муҳим усул-
ларидан бири сифатида ёндашилади. Қиёслаш 
когнитив оламнинг маҳсули бўлиб, инсоннинг он-
гли фаолиятининг бир кўриниши сифатида май-
донга келган ва оламни англашдаги муҳим ифода 
усулларидан бирига айланган. Қиёслаш кўп тар-
моқли ифода воситаси бўлиб, оламни англашда, 
нарса-ҳодисаларга хосликни баҳолашда, шунин-
гдек, амалиётда ва фанда бу усулдан кенг фойда-
ланиб келинмоқда. Қиёслаш асосида нарсанинг 
ботиний ва зоҳирий томонлари белгиланади ва 
изоҳланади. Шундай экан, қиёслаш жараёни ин-
соннинг ақл-заковати билан боғлиқ. Дунё ҳақидаги 
маълумотлар билиш орқали англанар экан, инсон 
билишнинг турли йўллари, усулларидан фойдала-
нади. Инсоннинг ақлий қуввати ҳақида фикр юри-
тар экан, Абу Наср Форобий инсон камол топиши-
да ақлий билимларнинг жамланишини муҳимли-
гини уқтиради ва уни категорияларга бўлади. Ана 
шундай категориялардан бири сифатида аллома 
инсоннинг атрофдаги олам, воқеликнинг ҳолат-
ларини, уларнинг пайдо бўлишини аниқлаш учун 
фойдаланиладиган тамойиллар, қонун-қоидалар-
ни, олам ҳақида хулоса чиқаришга имкон бурувчи 
билимларга эга бўлишликни кўрсатиб ўтади
1
. Бу 
каби билимлардан бири сифатида қиёслаш орқа-
ли дунё манзарасини тушуниш ва тушунтиришни 
қайд этиб ўтиш лозим. Қиёслаш дастлаб объ-
ектнинг яширин томонларини таққослаш орқали 
англаш натижасида пайдо бўлган мантиқий усул-
лардан бўлиб, нарса ва ҳодисаларни ўхшаш ва 
фарқли белгиларини солиштириш асосида нарса 
ва ҳодисаларнинг муайян белги ва хусусиятлари-
ни бир тизимга солишдан
2
иборат.
Қиёслашнинг моҳияти нарса-ҳодисалар ора-
сидаги мавжуд белгиларнинг улар орасидаги ўх-
шашлик ва фарқли жиҳатлари асосида баҳолаш-
дан иборат. Инсон ушбу фаолият орқали олам 
ва ундаги нарса-ҳодисаларни баҳолаган, унга 
муносабатда бўлган. Шу боисдан ҳам қиёслашга 
ифоданинг муҳим тури сифатида катта аҳами-

Форобий А.Н. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Янги 
асар авлоди, 2010. – Б. 230.

Фалсафа қомусий луғат. – Масъул муҳаррир Қ.Назаров. 
Тошкент: Шарқ, 2004. – Б. 478.


21
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
ят берилган. Қиёслаш дунёни билишдаги муҳим 
усул сифатида фалсафа ва психологик нуқтаи 
назардан баҳо берилган, бироқ кенг қамровли 
монографик асосидаги тадқиқотлар юзага келма-
ган. Қиёслашнинг лингвистик табиати бўйича ҳам 
кенг қамровли ишлар олиб борилмаган бўлса-да, 
қиёслаш муносабати натижасида вужудга келган 
лингвистик бирликларни ўрганишга эътибор қа-
ратилган. Тилшуносликда қиёслаш муносабати 
ўхшатишлар асосида ўрганилганлигини гувоҳи 
бўлишимиз мумкин. Қиёс тадқиқига бағишланган 
барча тадқиқотларда қиёслаш тўрт аъзодан ибо-
рат бўлиши кўрсатиб ўтилган. Қиёслаш муноса-
батининг вужудга келиши объектнинг маълум бир 
белги орқали бошқа бир объектга мос келишидир. 
Белгилар эса қиёслаш муносабатини вужудга кел-
тирувчи унсур ҳисобланади. Кўринадики, қиёслаш 
қиёс субъекти ва объекти, қиёс асоси ва қиёснинг 
формал кўрсаткичи каби тўрт бутунликдан иборат 
бўлади.
Ўзбек тилшунослигида қиёслаш муносаба-
тининг муҳим бирлиги сифатида ўхшатишлар 
М.Мукаррамов томонидан тадқиқ этилган. Олим 
ўхшатишнинг уч компонентдан иборат эканли-
гига эътиборни қаратади ва ўхшатиш восита-
сини асос сифатида ҳисобга олмайди
1
. Ишда 
ўхшатишда ўхшовчи образ билан ўхшатилувчи 
объектни ўхшатишнинг асосий шарти деб ҳисо-
бланган. Дарҳақиқат, қиёслаш муносабати икки 
объект ва улар ўртасидаги қиёслаш учун асос 
бўладиган белгиларсиз вужудга келмайди. Ўх-
шатиш учун асос бўладиган бу воситаларнинг 
маъновий бирликлар билан ифодаланишида 
асосланган ҳолда ўхшатишга уч компонентли қи-
ёслаш объекти сифатида ёндашилган. Олим ўх-
шатишнинг турлари сифатида конкрет, абстракт, 
анъанавий, индивидуал, инкор, киноя, сатира, 
чоғиштириш каби турлари ўхшатишларнинг ху-
сусиятлари, ҳосил бўлиш усуллари ҳақида фикр 
юритар экан, уларнинг қиёслаш усули билан ҳам 
фарқланишини таъкидлаб ўтади. Чунончи, инкор 
ўхшатишларида ўхшовчи образлар қарама-қар-
ши қўйиш йўли билан қиёсланса, чоғиштириш 
ўхшатишларда ўхшатилувчи объект билан ўх-
шовчи образли бирикма ёки гап ҳолида бир-бири 
билан қиёсланишини кўрсатиб ўтади
2
. Бу билан 
тадқиқотчи қиёслаш муносабати доирасидаги 
луғавий воситаларнинг кенгқамровлигини кўр-
сатади. Нафақат, предметлар, нарсалар, балки 
инсон фаолиятининг турли кўринишлари, жум-
ладан, фикрлар, фанлар, тушунчалар ва бошқа-

Мукаррамов М. Ўзбек тилида ўхшатиш. – Тошкент: Фан, 
1976. – Б.6-7.

Мукаррамов М.Кўрсатилган асар. – Б.29-30.
ларга ҳам қиёслаш орқали муносабат билдири-
лади, баҳоланади. 
Ўхшатишлар ифоданинг муҳим турларидан 
бири бўлиб, бу воситага нисбатан тасвирий воси-
та сифатида қаралган. Ўхшатишларга тасвирий 
восита сифатида қараш антик риториклар фао-
лияти билан боғлиқ бўлиб
3
, ушбу восита асосида 
образли ифода мавжудлиги билан белгиланади. 
Шунга кўра қиёслаш муносабатидаги воситалар-
нинг муҳим кўриниши сифатида тадқиқотларда 
ўхшатишга алоҳида эътибор қаратилган. 
Маълумки, бир қатор манбаларда оддий қиёс 
ва ўхшатиш фарқланган
4
. Ўхшатишда предмет-
ларнинг белгилари бир-биридан қиёсланган ҳолда 
ўхшатилса, соф қиёсда эса белгилар бир-бирига 
қиёсланмаган ҳолда фарқли жиҳатлари кўрсати-
лади. Масалан, Асал шакардан ширин дейилган-
да ширинлик белгиси қиёсланмайди, балки ундаги 
ширинлик даражасининг ортиқлиги ифодаланади. 
Бу ҳол соф (оддий) қиёсни қиёс ўхшатишлардан 
фарқловчи муҳим жиҳати ҳисобланади. 
Қиёслаш муносабатини ўзбек тилшунослигида 
гап асосида ўрганилишига алоҳида эътибор қа-
ратилган. Қиёслашнинг моҳияти ҳақида гапирар 
экан, А.Абдуллаев унинг нарса белги ва бошқа-
ларнинг моҳиятини очишда муҳим аҳамиятга эга 
эканлигини шу билан биргаликда, нарсаларнинг 
афзал, кучли, жоизлигини ёки наффсал, кучсиз, 
ножоизликни аниқлашда ҳам қиёслашдан фойда-
ланишни кўрсатиб ўтади
5
. А.Aбдуллаев қиёслаш 
тушунчасини кенг маънодаги тушунча ҳисоблаб, 
унинг таркиби ўхшатиш, таққослаш (қарама-қар-
ши қўйиш), зидлаш, тенглаштириш каби ҳодиса-
лардан иборат эканлигини шундай изоҳлайди: 
“қиёслаш икки нарса, белги, ҳодисанинг ўзаро 
муносабатини ифодаловчи умумий ном бўлиб, ўх-
шатиш, таққослаш, зидлаш, тенглаштириш унинг
турли кўринишларидир”
6
. Қиёслаш нафақат кенг 
маъноли тушунча, балки кенг функцияли ифода 
жараёни ҳамдир. Бу восита объектга характе-
ристика бериш билан биргаликда сўзловчининг 
нарса-предметга, шу билан биргаликда, ифо-
даланаётган фикрга муносабатини билдирувчи 
восита ҳамдир. Шу хусусиятга кўра, А.Абдуллаев 
қиёслаш асосида эмоционалликнинг ҳосил бўли-
шида турли омиллар сабаб бўлишини кўрсатади. 
Чунончи, қиёс объектнинг турли предметлардан 

Античные теории языка и стиля. – М. Л.: ОГИЗ, 1936. 

Турсунов У., Муҳторов Ж., РаҳматуллаевШ. Ҳозирги ўз-
бек адабий тили.– Тошкент: Ўқитувчи, 1975; Мирзаев М., 
Усмонов С., Расулов И. Ўзбек тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 
1970; Маҳмудов Н. Ўзбек тилидаги содда гапларда семан-
тик-синтактик асимметрия. – Тошкент: Ўқитувчи, 1984.

Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалани-
шининг синтактик усули. – Тошкент: Фан, – Б.24.

Абдуллаев А. Кўрсатилган асар. – Б. 25.


22
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
бўлиши, қиёс объектига олинган нарсалар, улар-
нинг белгилари орасидаги ҳажм-ўлчов, қиёсий 
ифодага эга бўлган конструкциянинг характери
қиёснинг реал ёки нореал характерда бўлиши, 
қиёсий бирликнинг янги ёки эскилиги эмоцио-
нал-экспрессивликни ҳосил қилишда муҳим рол 
ўйнаши тадқиқотчи томонидан изоҳланган.
Қиёслаш асосида юзага келадиган яна бир 
ифода воситаси тенглаштиришдир. А.Абдуллаев 
тенглаштириш ва ўхшатиш орасида жуда яқин 
боғлиқлик борлигини эътироф этган ҳолда, бу 
ҳодисаларни қуйидагича фарқлайди. “Қиёслана-
ётган нарса, белги, ҳодиса, ўлчам, миқдор асо-
сида бўлса, тенглаштириш, агар нарса, белги, 
ҳодисалар маълум образ ёки тарз белги асосида 
қиёсланса, ўхшатиш ҳосил бўлади”
1
дейди. Шу-
нингдек, тадқиқотчи қиёслаш натижасида вужудга 
келадиган таққослаш ва зидлаш усуллари ҳақида 
ҳам ўз муносабатларини билдирган. Кўринадики, 
ўхшатиш, таққослаш, тенглаштириш каби ифода 
усуллари қиёслаш асосида вужудга келадиган, 
муайян хусусиятлари бир-биридан фарқланади-
ган воситалардир. Шундай экан, бу воситаларнинг 
фарқли жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ўрга-
ниш ва баҳолаш қиёслаш муносабати натижасида 
намоён бўладиган ифода усулларини кенг кўлам-
ли тадқиқ қилиш имкониятларини яратиб беришга 
хизмат қилади.
Қиёслаш ҳаётда кенг жабҳада қўлланиладиган 
ифода усули. Унинг моҳияти ва нутқий фаолият-
даги вазифалари боғланган қўшма гап материал-
лари асосида академик Ғ.Абдураҳмонов томони-
дан махсус ўрганилган. Маълумки, қиёслаш му-
носабати, асосан, гап таркибида намоён бўлади. 
Гапдан ташқарида қиёслаш бўлмайди. Гап тарки-
бидаги нафақат нарса-предметлар қиёси мавжуд, 
шунингдек, гап таркибидаги фикрларнинг ҳам қи-
ёси мавжуд бўлади. Олим боғланган қўшма гап 
таркибидаги содда гапларни ўрганар экан, содда 
гапларда алоқа муносабатларини беш тури мав-
жудлигини таъкидлаб, етакчи муносабат сифати-
да қиёслаш муносабатини алоҳида ажратиб кўр-
сатади. Мазмун жиҳатдан бир-бирига қиёсланган 
содда гаплардан кўзда тутилган мақсад қуйидаги-
ча изоҳланади. “Маълум воқеа, ҳодиса, белги-ху-
сусиятларни бир-бирига қиёслашдан мақсад улар 
орасидаги фарқни аниқлаш ёки уларни зид қўй-
иш бир-бирига номувофиқ эканини кўрсатишдир
2

Академик қиёслаш муносабатини ифодаловчи 
воситалар, бу воситаларнинг муҳим хусусиятла-
ри, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос мазмун му-

Абдуллаев А. Кўрсатилган асар. – Б. 49.

Абдураҳмонов Ғ. Қўшма гап синтаксиси асослари. – Тош-
кент: Фан, 1958. – Б. 24.
носабатини ифодалаши, мазмунан ва қўлланиш 
даражаси жиҳатидан фарқланишни аниқ далилар 
асосида ёритиб берган.
Атоқли олим боғланган қўшма гапларда турли-
ча муносабатлар ифодалаши мумкинлиги ҳақида 
фикр юритар экан, бўлса, эса боғловчилари қат-
нашган гапларда қиёслаш муносабати устунли-
ги, шунингдек, зидлаш муносабати ҳам мавжуд-
лигини кўрсатади. Зидлаш муносабати, асосан, 
боғланган қўшма гапларда зидлов боғловчилар 
ва юкламалар асосида вужудга келишини, бундай 
ҳолларда ҳам қиёслаш мавжуд бўлиб, қиёслаш 
муносабатига нисбатан зидлаш муносабати кучли 
бўлишини таъкидлайди
3
.
Олим қиёслаш муносабатини билдирган 
боғланган қўшма гаплар мазмуни, тузилишига 
кўра кесимнинг ифодаланишига кўра турларини 
таҳлил қилиб, қиёснинг боғланган қўшма гаплар-
ни ҳосил қилиши ва гапдан англашилган мазмун-
нинг вужудга келишидаги ўрни ҳақида мулоҳаза-
лар билдирган.
Қиёсий конструкцияли содда гапларнинг струк-
тураси ва семантик-синтактик шаклланишида қи-
ёснинг муҳим ўрни мавжудлиги тилшунос олим 
Н.Маҳмудов томонидан кўрсатиб ўтилган. Олим-
нинг таъкидлашича, қиёсий содда гапларда ифо-
даланадиган ҳукмнинг структураси бошқа ҳар қан-
дай гапда ифодаланадиган ҳукм структурасидан 
фарқ қилади
4
. Профессор Н.Маҳмудов қиёснинг 
моҳияти, қиёс турлари, унинг табиати, қиёсий кон-
струкциялар ҳақидаги қиёсий содда гапларнинг 
семантик ва синтактик хусусиятларини ёритишда 
батафсил маълумот берган. Ишда қиёс логик 
категория сифатида баҳоланади. Олимнинг фи-
крича, қиёснинг моҳияти қиёслашнинг характери 
билан боғлиқ. Характер эътибори билан қиёсий 
ифодалар бир хил бўлмайди. Шунга кўра, олим 
ўзбек тилида содда қиёсий конструкцияларни 
ўхшатишли конструкциялар ва соф қиёсий кон-
струкциялар каби икки турга бўлиб таҳлил қилган, 
бунда ўхшашлик белгиси ва фарқлаш белгиси 
асосида қиёсий конструкцияларни таҳлил объек-
ти сифатида умумлаштирган
5
.
Н.Маҳмудов қиёснинг муҳим таркибий қисми 
сифатида қиёс эталони, қиёс субъекти ва қиёс асо-
сини ажратади. Соф қиёсий содда гапларнинг се-
мантик структурасида қиёслаш учун асос бўлади-
ган белги ҳар иккала предмет учун бир хил бўлиб, 
қиёсланаётган предметларда бу белгининг пред-
метлар ўртасидаги фарқ белгиланиши кўрсатила-
ди. Олим ўхшаш белгилар ва фарқловчи белгилар 

Абдураҳмонов Ғ. Кўрсатилган асар. – Б. 26.

Маҳмудов Н. Ўзбек тилидаги содда гапларда семан-
тик-синтактик асимметрия. – Тошкент: Ўқитувчи, 1984. – Б. 65

Маҳмудов Н. Кўрсатилган асар. – Б. 68-69


23
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
асосидаги қиёсдан келиб чиққан ҳолда соф қиёсий 
содда гапларни икки турини ажратади. Қиёс асо-
си сифат ва равиш туркумидаги сўз билан ифода-
ланган қиёсий содда гапларда феълнинг сифат ва 
равиш туркумидаги сўз билан бирга келганини кўр-
сатади
1
. Н.Маҳмудов ўхшатиш қиёс ва соф қиёсни 
қиёснинг алоҳида турлари сифатида қараб, мазкур 
тадқиқотда соф қиёсга алоҳида аҳамият беради 
ва уни асосан -дан қўшимчаси ва кўра, қараган-

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling