Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
алам сўзлари бир сонинимик қаторни ташкил этади,
Ердаги аламлар, қайғулар, ғамлар, Фарёдлар ўтида ёна бошлади. (Ҳ. Олимжон.) Бир синонимик қаторга кирувчи сўзларнинг қайсилари тенг маънога эга бўлиб, бир хил қўлланиши ва қайсилари маъно от- тенкалари билан фарқ қилишга кўра иккига бўлинади: 1. Идиографик синонимлар — ҳар вақт, ҳар қандай текстда тенг қўлланадиган, бир-бирини алмаштирадиган синонимлар- дир: буюкЦулуғ, дунёЦжаҳонЦолам, кўкЦосмон, сўзламоқЦга- пирмоқ, кабилар. 2. Стилистик синонимлар — ҳар қандай текстда тенг ишла- тилмайдиган, маъно нозикликлари фарқ этилиб қўлланадиган си- понимлардир: буюкЦулуғЦулканЦкаттаЦзўрЦгигат (буюк бино- лар, улуғ бинолар, улкан бинолар, катта бинолар, зўр бинолар, гигант бянолар) деб қўллаш мумкин, аммо буюк доҳий//улуғ доҳий бирикмасини улкан доҳий ёки гигант доҳий формасида ишлатиш тил нормасига хилофдир ва ҳоказо. Синонимлар тузилиши, қайси шаклда ишлатилиши жиҳатдан уч хил бўлади: 1. Якка синонимлар: керакЦлозим; тезЦчақцонЦилдам; азизЦ меҳрибон каби. 2. Жуфт синонимлар: соғ-саломат, эл-юрт, бахт-саодат, қаҳр-ғазаб каби. 3. Бирикмали синонимлар (синоним қборалар): юзи қораЦ бети қораЦори йўқЦномуси йўқ; эрта биланЦқуш уйғонмай; кеч киргунчаЦқош қорайгунча кабилар. Синонимларнинг тилдаги мавқеини билиш учун уларни сўз туркумларига кўра турларга ажратиб кўриш характерлидир. Синонимлар деярли ҳар бир сўз туркумида учрайди. Синонимларнинг сўз туркумларига кўра турлари қуйидагича: 1. От синонимлар: Тодеим шулки. Ватанда бир гулистон танладим. (Ҳ. Олимжон.) www.ziyouz.com kutubxonasi Колхоздаги ҳур, ҳалол меҳнат — Шудир бахтим, шудир иқболни. (Ҳ . Олимжон.) Гуллар боғида бахт-саодат қарор топди. (Ш . Рашидов.) Мисоллардаги бахтЦсаодатЦтолеЦиқбол сўзлари от сино- нимлардир. Яна мисол: Ж аҳонда, дунёда, оламда мен слғиз эмас, дўстлар, Жигарбанду қариндошу яқии хешу табории бор. (Ҳабибий.) Бу байтда жаҳонЦдунёЦолам аа жигарбандЦқариндошЦхешу табор сўзлари от синонимлардамдир. Шоир Ҳабибий ўзининг «Уч сўз бир маъно» номли 14 мисра- дан иборат; ғазалининг ҳар бпр гатрнда уч сўзли от синонимлар- дан фойдаланиб, 14 та синонимик қатор (42 та сўз)ни усталиқ билан қўллаган1. От синонимлардан: отЦномЦисм, шонЦшуҳратЦшавкатЦдонг; мазмунЦмаъно каби сўзларни ҳам кўрсатши мумкин. 2. Сифат синонимлар: сезгир//ииирик/ 1хушёр; шодЦхурсанд// қувноқЦхуррам; ёруғЦойдин//раошан; гўзалЦчиройлиЦкўр- камЦсулув; улуғ//буюк//катта//улкан//аўр//гигант кабилар. 3. Феъл синонимлар: ўсмоқЦтараққий қилмоқЦвояга етмоқ// улғаймоқ; тингламоқ //эшитмоқ//қулоқ солмоқ; сезмоқЦҳис қил• моқ; гапирмоқЦсўзламоқ; чидимоқЦсабр этмоқЦтоқат қилмоқ кабилар. 4. Олмош синонимлар: барча11ҳаммаЦбари11бутун; қандай// қанақа; бу//шу каби. 5. Равиш синонимлар: астаЦсекин; кўпЦмўл; озЦкам; тез//чақ- қонЦилдам; доимо//ҳамиша//мангу//ҳамма нақт каби. 6. Кўмакчи синонимлар: томонЦсири; кабиЦсингари; ҳақи- даЦтўғрисида каби. 7. Боғловчи синонимлар: еаЦҳам; бироқ//амма//лекин; ё// ёкиЦёхуд каби. 8. Модал сўзлардан бўлган синонимлар: шубҳасизЦсўзсиз// шаксиз; эҳтимолЦшекиллиЦчамаси ва шу кабилар. Тилда синонимлар /леқсик синонимлар/ асосан уч йўл билан ҳосил бўлади: 1. Умумхалқ тилидаги мавжуд бир сўзга (барча шевалар учун муштарак бўлган сўзга) маҳаллий диалектлардан сўз ўтиб, эквйвалёнт бўлиб қолиши натижасида синонимлар пай- до бўлади: Самарқанд шевасида олволи, адабий тилда — гилос; Бухоро шевасида — инак, адабий тилда — сигир. 1 Қаранг: Ҳ а б и б и й , Шеърлар, 1963 йил, 31—32-бетлар. www.ziyouz.com kutubxonasi 2: Бир тилдан иккинчи бнр тилга . сўз ўтиб қолиши билай сипонимлар вужудга келади: манглай (ўзбекча)— пешона (то жикча); кўклам/ўзбгк.ча1— баҳор/тожикча/; куч/ўзбекча/— қув- ват/тожикча/— қг/йраг/арабча/; онг/ўзбекча/ — фикр/арабча/: ка- билар. 3. Сўзларнинг маъно жиҳатдан яқинлашиши, ўхшаб қоли- ши натижасида синонимлар ҳосил бўлади:ях«ш//ёқимли; дўстЦ қадрдон; еирдош//йўлдош; биродарЦўртоқ ва шу кабилар. Оғзаки ва ёзма нутқда синонимларнинг катта амалий аҳа- мияти бор. Синонимлар нутқ бойлигини оширади. У тил луғат еоставининг қанчалик бой ва ранг-баранглигини кўрсатувчи белгилардан биридир. Синонимлар бир сўзни ўринсиз такрор ишлатишга йўл қўймайди, уелубникг равоилигини таъминлай- ди, жумлаларнинг ихчам тузилишига қенг йўл очади, сўз маъ- ноларини ўрганиш жараёнида чуқур фикр юритишга имкон беради, Синонимлар бадиий адабиётда муҳим тасвирлаш воситала- ридан бири саналади. Ёзувчи синонимлар ёрдами билан ки- шиларнинг хусусиятларини, воқеа-ҳодисаларни, манзараларни апиқ, равшан ва жонли қилиб ифодалай олади. Қисқаси, синонимлар тилдаги гўзаллик ва ранг-барангликни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳар бир студент ўз нутқини ўстириш учун, ўз сўз хазимаси- пи бойитиши учун синонимларни ва уларнинг қўлланишини яхши билиши ва ўрганиши лозим. Бунинг учун ҳар бир студент алфавит тарзида тузилган изоҳли ён луғатча тутиши ва унга' сиионимларни ёзиб бориши ҳамда улардан ўз нутқида снстема- ли фойдаланиб бориши зарур. Антонимлар. Антоним сўзи ҳам юнонча бўлиб апБ — зид ва опуша — ном, яъни зид номлар, сўзлар демакдир. Антонимлар бир-бирига зид, қарама-қарши бўлган тушунчаларни ифода- лайди. Шундай қилиб, қарама-қарши тушунча ё тасаввурларни нфодалайдиган, сўз маънолари орасидаги зиддиятни билдира- диган сўзларга а н т о н и м л а р дейилади. Мисоллар: Яхшилик яшар, , Ёмонлик ўлар. Бу ўлка бўйлаб Оқсоқол юрар. (М. Шайхзода.) ...Ж аҳондй бойқушнинг кушандаси бўлган бургут бор, Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling