Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
Ойлик-
Кундалик- О йлик (маош) олдим. -Ойлик план бажарилди. -Сенда купдалик (дафтар) борми? 'Кундалик иш нормаси белгилаб берилди. 4 4. Бир тилга иккиичи бир тилдан сўз олиниши нагижасида омонимлар пайдо бўлади. Масалан, ўзбек тилига рус тилидаи май (ой номларидан бири: 10 май), тур (спорт термйни: иккнн- чи тур бошланди) каби сўзларнинг кириб келиши билан тили- мизда мавжуд май (вино), тур (хил) сўзлари ўз омонимларига эга бўлиб қолди. www.ziyouz.com kutubxonasi Омонимлар катта аҳамиятга эга. Омонимлар кишининг чуқур фикр юритишига ёрдам беради. Омонимлар тасвирлаш поситаларидан бири сифатида бадиий адабиётда ишлатиладв, шу йўл билан ўзига хос сўз ўйини (тажнис) ҳосил бўлади. Омо- нимлар шеъриятга алоҳида бадиийлик бағишлайди. Узбек ада- биёти тарихида омонимлар ёрдами билан янги бир жанр, яъни туюқ жанри (тажниси том) майдонга келтирилган. Бу соҳада Лутфий, Навоий каби ўзбек классик шоирларининг хизмати катта бўлган. Алишер Навоий туюқларидан бир мисол: Олмани сунди нигорим — о л !~ деди. Олма бир-ла бу кўнгилни ол!— деди. Сўрдим эрса олмасининг рангини, Не сўрарсан? Олма ранги — ол!— деди. Бу туюқда ол сўзи биринчи сат,рда олгин, иккинчи мисрада мафтун қил, хурсанд қил, тўртинчи йўлда қизил ранг маъно- ларида ишлатилган. Ҳозирги давр ўзбек шеъриятида ҳам янги туюқлар яратил- ган. Улардан икки мисол: Қилмаса меҳнат киши, йўқ нону ош. Луқма бўлса шубҳали гар, бўлмас ош. Бир улуғ мақсадни кўзлаб олға бос, Бўлса ҳам йўлда довону тоғлар, ош/ (Ҳабибий.Ш Бир марта сўзласанг, ўйла неча бор. Билмасанг, билганлар ҳузурига бор. Бурун кўтармоқни ким қўйди сенга, Ахир, ақллироқ ўзгалар ҳам бор. (И. Салоҳ.) Юқорида фақат лексик омонимлар ҳақида фикр юритилди. Лекин, тилда лексик омонимлардан ташқари, грамматик омо- нимлар (омоморфемалар) ёки омонимик аффикслар, лексик- грамматик омонимлар (омофонлар, омографлар, омоформа- лар) ва фразеологик омонимлар борки, буларни бир-бирлари билан аралаштириш ярамайди. Бу ўринда омонимия деб юқо- рида кўрсатилган барча омонимик ҳодисаларни кенг маънода тушуниш керак бўлади. Омонимия деганда ёлғиз лексик омо- нимларни эмас, шу билан бирга, грамматик омонимлар, лек- сик-грамматик омонимлар ва фразеологик омонимларни ҳам англаш лозим. Лексик-семантик омонимлар ҳисобланган омофонлар, омо- графлар ва омоформалар тўғрисида қисман тўхтаб ўтамиз., 1. Омофонлар. Бу сўз юнонча бўлиб, Ьошоз — бир хил, рЬопе -- товуш, яъни товуши бир хил сўзлардир. Омофонларни www.ziyouz.com kutubxonasi айтганда оҳанг, талаффуз бир хилда эшитилади, аммо ёзувда бундай сўзлар бошқа-бошқа шаклда бўлади. Шуни Ҳам айтиш керакки, омофонларда бутун бир сўздан биргина товуш иккинчи шу хилдаги сўзнинг бир товушидан фарқ қилиб, қолган товуш- лари иккала сўзда бир хилдир. Омофонлар маъно томондан бошқа-бошқа сўзлардир. Ундай сўзлар ёзилишида қисман фарқ- ланса ҳам, жуда яқин талаффуз этнллди: Менга бегона ёт. Мени гангитмас Атом дағдағаси, олтин тожу тахт. (С. Акбарий.) Ш у байроқ Остида маҳв этдик душманни, Партия ва Ленин иомини этиб ёд. (Т. Тўла.) Мисоллардаги ёт ва ёд сўзлари ҳар хил ёзилган, маънолари ҳам ўзгача, бироқ ёд сўзидаги д тонушп жарангсизланиб, ёт сўзидаги т дек талаффуз этнладп Яна мисол: Тушмаса юзга ҳеч ажпндан из, Яна бир муддаокн ҳал бўлса. Бахтимиз борҳо ёйиб плдиз. Умримиз бир аср тугал бўлса. (Ҳ . Олимжон.) Соатларча асир ннгоҳн Бўлар эди учган қаиотда. (Ҳ . Олимжон.) Биринчи мисолдаги аср сўзи юз йил маъносида, иккинчисида асир сўзи банд бўлиш маъпосида келгап. Бу икки сўзнинг ёзи- лиши ҳам, маъноси ҳам ҳар хил бўлса-да, аммо талаффузй яқиндир. Узбек тилида туг-тук, туз-тус, тув-туп, судхўр-сутхўр, там бур-танбур, шеър-шер сўзлари ҳам омофонлар саналади. 2. Омографлар: бу сўз ҳам юнопча бўлиб, йошоз — бир хил дгарЬо — ёзув, яъни бир хилда ёзиладиган сўзлардир. Омограф лар ёки омограммалар айпи бир сўзда урғунинг турлича ҳолат ларда турли бўғинларга гушиши билан вужудга келади. Омо графлар шу хусусияти билан лексик омонимлардан қисма; фарқ қидади, лекин шаклан бир хил, маъно томондан ҳар хш сўзлар бўлиши жиҳатидан омонимларга кўпроқ ўхшайди. Ш у ни ҳам унутмаслик керакки, лексик омонимлар икки сўзда; тўрт-беш сўзгача бўлиши мумкин, бироқ омографлар фақат икк; сўздан иборат бўлади: Бир тўда одам билан Бўлиб тоза овора, www.ziyouz.com kutubxonasi Мозор бошига бирдан Етиб келади Сора. (Ҳ. Олимжон.) Йўқ, ҳали йўқ. Ҳали тоза виждоним, Оташгоҳнинг оловида бу жоним. (Ҳ. Олимжон.) Биринчи тўрт мисрада тоза сўзи омограф бўлиб, урғуси би- риичи бў*инга тушган ва жуда ҳам, ниҳоятда деган маънони (шлдирмоқда, иккинчи мисолда эса тоза сўзининг урғуси иккин- чи бўғинда бўлиб, соф, пок, гард юқмаган деган маъноларни лпглатиб келмоқда. Яна қуйидаги парчалардаги омографларга эътибор берайлик: Боғда гуллар очилган, Ҳиди ҳар ён сочилган. (ҚС/шиқ.) Ҳар юракнинг бир баҳори бор, Ҳар бир қалбда ишқ бўлар меҳмон. Ҳар юракда гуллар муҳаббат, Бўстон этар уни бегумон. (Ҳ. Олимжон.) Биринчи байтдаги гуллар — чечаклар (от), иккинчи бандда гуллар — гуллайди (феъл)дир. Олма—олма, тугма — тугма, қдндир — қондйр, қизча—қйзча, Гюшлар — бошлар, излар — йзлар каби сўзлар омографлар жум- ласидандир. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling