Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
1. КИРИШ
1- §. Сўз тилдаги асосий бутунлик сифатида. Тил кйши- ларнинг фикрлари, ўйлари, истак ва мақсадларини юзага чиқарувчи асосий воситадир. Тил ўзининг бу хислати билан кишиларнинг фикр олишувини таъминлайди, жамият тарақ- қиёти учун хизмат қилади. Доҳий В. И. Ленин айтганидек, тил кишиларнинг энг муҳим ўзаро алоқа воситасидир. Тил одамларнинг фикрини, мақса- дини, истагини, дунёқарашини рўёбга чиқаришда нутқ товушла- ри, сўзлар, гаплар билан иш кўради. Сўз тилдаги асосий бутунлик ҳисобланади. Сўз икки томон- нинг: шакл томони (ташқи томони, товуш ва унинг айтилиши) нинг ва маъно томони (ички томони) нинг бирлашмасидан, ўзаро алоқасидан иборатдир. Сўзнинг фонетик, лексик-семантик ва грамматик томонлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро мустаҳкам алоқада бўлади. Сўзларнинг муносабатга киришувидан ҳосил бўладиган сўзлар боғланмаси тилшуносликнинг бир неча қисми учун тек- шнрнш объекти ҳисобланади. 1. Фонстика — сўзларнинг товуш томонини текширади. 2. Лексикология — лексик бирликларни, сўз бойлигини тек- ширади. 3. Фразелогия — сўзларнинг барқарор боғланмасини, фра- зеологик бирликларни, фразеологик ибораларни текширади. 4. Грамматика — сўзларнинг ўзгариши, сўз туркумлари; сўзларнинг эркин боғлаимаси (сўз бирикмаси ва гап), гапнинг турлари ва бўлакларини гекширади. 'Гилшуносликнинг бу қисмлари бир-бирлари билан боғлан- ган ҳолда иш кўради. 2 - §. Тилдаги луғавий бирликлар ҳақида. Тилшуносликда луғат сўзи кеиг маънода ишлатилади. Луғат лексик бирлик (сўз бойлиги)ни ҳам, фразеологик бирлик (ибора бойлиги)ни ҳам ўз ичига қамраб олади. Луғат китобларида сўз маънола- ри билан бир қаторда ибора маънолари ҳам изоҳланади. www.ziyouz.com kutubxonasi Демак, сўз бойлиги билан ибора бойлиги йиғиндисига луға- вий бирликлар дейилади. Луғавий бирликлар иккига бўлииади: 1. Лексикология. 2. Фразеология. Лексикология, юқорида айтилганидек, луғат составини, сўз Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling