Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
кўзгуни олиб келинг, деган мисолда
кўзгу сўзи ўзининг дастлабки, реал (лсксик) маъносида қўл- ланиб, ойна ҳақидаги тушупчани нфодаламоқда. Марксизм-ленинизм — ҳаёгимиз кўзгуси. («Қизил Узбекис- тон».) Бу гапда кўзгу сўзи ўзипппг тўгрн маъпоснда эмас, бал- ки кўчма маънода, марксизм-лепипнзм тт>лимоти ҳаётимизнн ёритувчи, халқимизни коммунизмга томоп олиб борувчи каби маъноларда ишлатилган. Ёки баҳор сўзини олайлик. Баҳор сўзи йил фаслларидан бири деган тушунчани ифодалаши билан бирга, бадиий адаби- ётда, айниқса, унинг бир тури ноэзияда кўпгина кўчма маъно- ларда ҳам қўлланади: Жануб қуёшида қайнаган кунда Буюк Эльбруснинг ярқирар қори. Подшодан узоқ, оғир сургунда Тўлишарди рус шеърининг баҳори. (Ҳ . Олимжон.) Бу парчада шоир баҳор сўзини кўчма маънода ишлатган. Бунда рус поэзиясининг ривожланаётган даври баҳорга ўхша- www.ziyouz.com kutubxonasi тилиб, улуғ рус шоири А . С . Пушкиннинг поэтик ижодиёти шун- га нисбат берилган. Сўзнинг лексик маъноси сўзнинг тўғри маъноси саналади. Масалан, қуёш юлдуз — планбтадир, бу маънолар қугш, юлдуз, хазина сўзларининг лексик, тўғри маъноларидир. Қишилар ишлаб чиқариш процессидаги, турмуш ва бошқа соҳалардаги ўз тажрибаларига таяниб, сўзларни ўхшатиш, ки- поя, муболаға, сифатлаш ва бошқа усуллар билан хилма-хил кўчма маъноларда фойдаланадилар. Демак, сўзнинг ўз реал, лексик, тўғри маъносидан ташқари, ўхшатиш, муболаға ё киноя каби усуллар билан бошқа маъно- ларда қўлланиши сўзнинг кўчма маъноси дейилади. Юқорида тўғри маънода қўлланган қуёш, юлдуз, хазина сўз- ларининг қуйида кўчма маъноларда ишлатилганини кўриб чи- қайлик: Б у — Шарқнинг ю л д у з и Узбекистондир. (Ҳ , Олимжон.) Иур сочар республикамнинг кўксида икки қ у ё ш . Биринчи мисрада юлдуз — Узбекистонни, иккинчи мисрада қуёш — Ленин орденини билдириб келган. Албатта, юқорида мисол сифатида келтирилган сўзлар бош- қл контекстларда яна турлича кўчма маъноларда қўлланиши ҳам мумкин. Масалан, Ҳ. Олимжон қуёш сўзини тўғри маъносида ншла- тишдан ташқари, яна бир неча кўчма маъноларда (тинчлик- омонлик; электр кучи, нури; талантлар, машҳур шахслар ва бошқа маъноларда) фойдаланган. Мисолларга мурожаат қи- лайлик: Қоронғулик йўқолиб, Тонг тамом ёйилади. Дўнё нур ичра қолиб, Қуёш билан тўлади. Одамлар уйларига Қайтишадилар шунда Ва гўёки ҳеч нарса Утмагандай бу тунда. (•Роксананинг кўз ёшларил.) Жаҳон бўлар экан чароғон, Машиналар айлана бошлар. Тунда кезар экан далани Тўда-тўда бўлиб қуёшлар. С «Икки қиэнинг ҳикояси».) Қанча бўстонлар вабо айёммда бўлди хазон, Зўр жаҳаннам ичра ёнди қанча номус, қанча жон, Не қуёшлар ўртаниб, тош бағридан топди ўлим, Неча дарёларни ютди ўт бўлиб ёнпувчи қум. (■ г.Бахтимиз тарихига».) www.ziyouz.com kutubxonasi Сўзларни тўғри маъноларидан ташқари, хилма-хил кўчма маъноларда қўллаш бир неча турли бўлиб, улардан метафора, метонимия ва синекдоха каби турларини кўриб ўтайлик. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling