Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология


бойлигини текширадиган билимдир.  Лексикология — юнонча  еўз бўлиб, икки ўзакдан: 1ехжо$ — луғавий, бу сўз эса 1


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/48
Sana20.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1787957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya

бойлигини текширадиган билимдир. 
Лексикология — юнонча 
еўз бўлиб, икки ўзакдан: 1ехжо$ — луғавий, бу сўз эса 1ех1$ — 
сўз ва 1о£о$ — билим сўзларидан ясалган. Демак, лексикология 
еўз ҳақидаги илмдир.
Фразеология, юқорида ёзилганидек, 
сўзларнинг барқарор 
боғланмасини, фразеологик бирликларни, фразеологик ибора- 
ларни ўргатадиган билимдир. (Фразеология сўзининг маъно- 
лари, фразеологиянинг қисмлари ва упга доир бошқа масала- 
лар ҳақида шу қўлланманинг иккинчи бобида фикр юритилади).
3- §. Лексикология қисмлари. Лексикология асосан уч қисм- 
га бўлиб ўрганилади:
1. Лексика — маълум 
бир тилнипг 
сўз бойлигини, луғат 
составини ўрганади.
2. Семантика — сўзларнинг маъиосини ўрганади.
3. Этимология — сўзларнинг кслнб чпқшнини ўрганади.
Бу қисмлар ўзаро боғланган ҳолда ўрганнладн.
4- §. Лексикология турлари. Лскснкологнянинг уч асосий 
тури бор:
1. Умумий лексикология — барча тиллартшг сўзларига, лек- 
сик бирликларига хос бўлган қонуниятллрни ўрганади.
2. Чоғиштирма лексикология - қарнмдош тилларнинг бар- 
часи ёки бир нечасининг сўз бойлигнни қиёсий текширади.
3. Конкрет лексикология. Бундай лсксикология ўз навба- 
тида иккига бўлинади:
а) тарихий лексикология -- маълум бнр конкрет тил сўз 
бойлигининг тарихий тараққистини, упдаги сўзларнинг келиб 
чиқишини текширади;
б) тасвирий лексикология — копкрет бир тилнинг 
ҳозирги 
мавжуд сўз бойлигини ўрганади, унинг қонуниятларини тек- 
ширади.
Тасвирий лексикология тарихий ва чоғиштирма лексиколо- 
гиялардан ажралган ҳолда эмас, балки улар билан боғланган 
ҳолда иш кўради. Албатта, уларнинг текшириш объектлари ва 
вазифаларининг ҳар хил эканини ҳам унутмаслик керак.
II. СУЗ ВА УНИНГ МАЪНОЛАРИ
5- §. Тушунча, сўз ва сўзнинг маъноси. Тушунча мантиқ 
категорияларидан биридир. Тушунча объектив борлиқнинг уму- 
мий томонларини акс эттиради. Тушунча тафаккурнинг асосий 
бир шакли ҳисобланади. Тафаккур уч шаклда: тушунча, муҳо-
www.ziyouz.com kutubxonasi


кама ва хулоса шаклларида ўз ифодасини топади. Тушунча 
предмет ва воқеа-ҳодисаларнинг умумий томонлари ҳамда му- 
ҳим белгиларини ифодалайди. Муҳокама предмет ва воҳеа-ҳо- 
дисаларнинг тасдиқ ё инкор шаклида ўзаро алоқа ва муноса- 
батларини кўрсатади. Хулоса ҳам фикрлаш жараёни бўлиб, 
бир ёки бир неча муҳокамадан янги бир муҳокамага келиш 
демакдир.
Сўз тнфаккурнинг бир шакли бўлган тушунчани ифодалайди. 
Драма сўзи бир тушунчани ифодаласа, «Драма адабийжанрлар- 
дан ҳисобланади», «Ишқ бошқа, ҳавас бошқа, бу йўлда хато 
қилма» (Уйғун) деган гаплар муҳокамани, нисбий тугал фикр- 
ни билдиради.
Сўз нутқ товушлари комплексидан (ол, ил, қол, бор, сатр, 
қалам, китоб, дафтар, каптар каби), баъзан биргина товушдан 
(У, 
Э , о  
каби) иборат бўлади. Нутқ товушлари сўзнинг ма- 
териал томони (ташқи томони) бўлса, маъно сўзнинг ички то- 
монидир.
Сўз тилдаги асосий бутунлик саналади. Бу бутунлик эса
ўз функциясини грамматик шакллянишй натижасида бажара- 
ди. Масалан, Бугунги ишни эртага қўйма деган мақолдаги 
сўзлар муайян тартибда ва талаб қилинган грамматик шакл- 
лар (-г и , -н и , -г а , -м а ) билан қўлланмаганда эди (бугун
эрта, қўй, иш тарзида), фикр рўёбга чиқмай, мақсад англашил- 
май қолар эди. Шунинг учун ҳар бир сўз бир-бири билан боғлан- 
ган маъно ва шакллар системасини ўзида акс эттиради. Сўзнинг 
лексик ва грамматик томонлари бир-бири билан узвий боғлиқдир.
Демак, сўзнинг моҳиятини тушунмоқ учун унинг фонетик, 
лсксик ва грамматик томонларига эътибор бериш керак.
Ҳар бир сўз, юқорида айтилганидек, товуш томони билан 
М1П.НО томоннинг бирлашмасидан иборатдир. Сўзнинг товуш 
томоип сўзнинг ўзи эмас, балки фақат унинг материали— таш- 
қн томопидир. Нутқ товуши ўз-ўзича маънони билдирмайди, 
чупкм олгпз олниган бир товушнинг ( э , к , л . . .)  ёки тартибсиз 
ксутфплгап товушлар комплексининг (мркла, хлқа...) маъно- 
си йўқ, шуппнг учун булар сўз саналмайди. Нутқ товушлари 
комплекси муайян бпр тилнинг қоида-қонунларига мувофиқ 
маълум тартибда келгапдагина, бир лексик-грамматик бутун- 
лик ҳолида маънони ифодалай олади. Масалан: кел, марка, 
халқ каби. 
»
Э с л а т м а :
у, э, о 
каби фонсма-сўзлар тилда жуда оз бўлиб, булар 
юқорида айтилган сўзлардан мустаснодир.
Сўз маъноси сўз тузилишида алоҳида бир соҳа сифатида 
ўрганилади. Сўз маъноси, бир томондан, сўз проблемасига, 
иккинчидан, тил ва тафаккурнинг ўзаро муносабати проблема- 
сига тегишлидир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сўз маъноси — предмет, воқеа-ҳодисалар ёки улар ораси- 
даш муносабатнинг киши онгида а.кс этишидир.
Сўз маъноси сўзнинг товуш томони билан ҳамиша бирга 
яшайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling