Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология


-  §. Фразеологик ибораларнинг айрим стилистик хусусият-


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/48
Sana20.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1787957
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   48
Bog'liq
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya

35- 
§. Фразеологик ибораларнинг айрим стилистик хусусият- 
лари. Узбек тилида мавжуд фразеологик ибораларнинг барча- 
си ўзбек халқининг ҳамма вакиллари (бутун шева вакиллари, 
ҳамма касб эгалари) учун ҳам тушунарли бўла олади, дейиш 
қийин. Шундай фразеологик иборалар борки, уларни шу тил- 
нинг ҳамма вакиллари тушунади. Айрим ибораларни эса, бир 
6 икки шева вакили билади. Баъзи фразеологик иборалар эса 
ҳаётнинг маълум бир соҳасида ҳўлланади ва упи шу соҳада 
ишловчи мутахассис билади ва ҳоказо. Мана шу хусусиятларга 
кўра, фразеологик ибораларни стилистик (қўллапиш) жиҳатдан 
қуййдагича классификация ҳилиш мумкии:
1. Қенг истеъмолдаги фразеологик иборалар: Кўз очиб юм- 
гунча, ойни этак билан ёпиб бўлмас, арпасини хом ўрган, 
кўрпангга қараб оёқ узат, жиғи-бийрони чиқди, капалаги учди, 
қўли эгри, қўлни қўлга берайлик кабнлар.
2. Шеваларга хос фразеологик иборалар: /югдин келса, тоғ- 
дан келади (Тошкент шевасида ҳам адабпй тилда қўлланади). 
Аштдан келса, даштдан келади (Фаргона). Мен нима дейман, 
қўзим нима дейди (Қўҳон). Мен дўлдан келсам, у дўл бўш дейди 
(Бухоро).
3. Қасб-ҳунарга хос фразеологик иборалар. Бундай ибора- 
ларнинг ўзи тубандаги кўринишларга эга:
1) деҳқончилик соҳасидан олнпган 
фразеологик иборалар: 
олма пиш, оғзимга туш; шохида юрса, баргида юр; арпасини 
хом ўрибди; ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир каби- 
лар;
2) ошпазлик соҳасидан олнпгап фразеологик иборалар: 
тайёр ошга баковул; ошга паиииа тушди; қошиқ бўлма; қозон- 
да бўлса, чўмичга чиқар; кулни ўз қўмочига тортар каби- 
лар;
3) тикувчилик соҳаеидан олинган фразеолошк иборалар: А с- 
тар-аврасини ағдарди, ипидан игнасигача, тўнини тескари кий- 
ди, дўппи бошга тор келди кабилар;
4) тўқувчилик соҳасидан олинган фразеологик иборалар: 
бўзчининг мокисидай; бўзчи белбоққа ёлчимас; долу дастго- 
ҳингни кўтар кабилар;
5) дурадгорлик соҳасидан олинган фразеологик иборалар: 
илдизига болта урди, теша тегмаган, ҳар бир уста тешани ўз 
томонига урар кабилар;
6) медицина соҳасидан олинган фразеологик иборалар: ка- 
салини яширса, иситмаси ошкор қилар; соғ тишни суғуриб олди;
www.ziyouz.com kutubxonasi


оғриган тиитинг давоси омбур; иштаҳаси очилди, иштаҳаси кар* 
най; ортиқча бош оғриқ кабилар;
7) мактаб-маориф соҳасидан олинган фразеологик иборалар: 
алифни калтак дейди; қорнини ёрсанг, алиф чиқмайди; икки ёр- 
ти бир бутун; икки ўн бешбир ўттиз; «а» десам, «б» дейди 
кабилар.
8) темирчилик соҳасидан олинган фразеологик иборалар: 
темирни қизиғида бос; миси чиқди кабилар.
'Юқорида кўрсатилган турлардан бошҳа ҳам 
фразеологик 
ибораларнинг стилистик жиҳатдан хиллари бор.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling