Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/48
Sana20.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1787957
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48
Bog'liq
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya

XII, ФРАЗЕОЛОГИК ҚУШИЛМА
33- 
§. Фразеологик қўшилма ва унинг турлари. Фразеологик 
ибораларнинг учинчи тури фразеологик қўшилмадир. Фразеоло- 
гик қўшилма кўпинча икки сўздан, баъзан ундан ортиқ сўздан' 
ҳам таркиб топади. Фразеологик қўшилма составидаги бир ёки 
икки сўз кўчма маънода қўлланиб, бошқаси ўз лексик маъно- 
сини сақлаган бўлади. 
Кўчма маънони ифода этган элемент’ 
ёлғиз ўзи келганда кўчма маънолилик хусусиятини йўқотиб, ўз
www.ziyouz.com kutubxonasi


асл маъносини билдиради. Шунинг учун ҳам фразеологик қў- 
шилма составидаги бир элементнинг кўчма маънони ифода эти- 
ши учун иккинчи элементи — ўз маъносида келган сўз бўлиши 
шарт. 
Бундан маълум бўладики, фразеологик қўшилмадаги 
бир элементдан англашиладиган кўчма маъно бутун боғланма- 
даги сўзларга боғланган ҳолда юзага чиқади.
Шундай қилиб, составидаги сўзлардан бири ё иккитасининг 
кўчма маъносига асосланган ва боғланмадаги барча сўзларга 
хос мустақил маъно марказларини сақлаб қолган иборалар фра- 
зеологик қўшилма деб аталади.
Мисоллар: 
Гапингнинг тузи қурсин, болам, у нима дега- 
нинг? ( Ойдин.) Конкрет участкада 
каллали одамлар бўлса, 
иш мана шундоқ бўлади. (А. Мухтор.) Урмон полвон... бугун 
Бухородан комиссия келганнини эшитган бўлса 
керак,кечаги 
дами ҳам қолмаган. (С. Айний.) Биэнинг ваэифамиэ халқ таж~ 
рибасини 
илмнинг элагидан ўтказишдир. (А. Қаҳҳор.)
 
Бу 
гаплардаги гапнинг тузи (гапнинг мазмуни, млъноси), 
каллали 
одамлар (доно, билимдон одамлар), кечаги 
дами
 
(ксчаги ҳара- 
кати, ғайрати), илмнинг элаги (илмнинг асоси) иборалари фра- 
зеологик қўшилмалар жумласидандир.
Фразеологик қўшилма составидаги эркин элемеит бу ибора- 
нинг эркин сўзлар боғланмаси (синтактик богланма)га ўхшаш- 
лик томонини кўрсатади, аммо фразеологик қўшплмани синтак- 
тик боғланмадан фарқлай билиш керак. Бу флрқпи қуйидаги 
мисоллар билан равшан кўриш мумкин: 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling