Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- XI. ФРАЗЕОЛОГИҚ ЧАТИШМА 32- §. Фразеологик чатишма ва унинг турлари.
Ш арқнинг юлдузи Ў збекистондир. (% Олимжон.)
Улар кимё саноатига кўпроҳ зангори ёнилғи юбориш учум фидокорона ишламоҳдалар. (Газетадан.) Келтирилган мисолларда Ш арқ юлдузи (Узбекистонни ифо- даловчи ибора) ва зангори ёнилғи (газни ифодаловчи ибора) метафорик иборалардандир. Метафорик иборалар грам.матик тузилиши жиҳатдан кўпин- ча қаратқичли бирикма шаклида: ақл чироғи (плм), умр баҳори (ёшлик), билим хазинаси (китоб), рсволюция бешиги (Ленин- град), дала маликаси (маккажўхори шаклида учраса), баъзан сифатловчили бирикма шаклида: оқ олтин (пахта), қора олтин (нефть), зангори кема (иахта териш машинаси) тарзида ке- лади. Фразеологик бирлашманинг турларидан бўлган метафорик иборалар фразеологик қўшилмаларга шаклан ўхшашдек кўри- нади, бироқ уни бир-биридан фарқлай билиш керак. Метафорик ибораларда бутун бир боғланма кўчма маънони ифодалайди. (Р ус шеърининг баҳори — А. С . Пушкипни ифодаловчи ибора каби.) Фразеологик қўшилмаларда эса бирикма составидаги бир сўз, баъзан икки сўз кўчма маънони билдириб, қолган сўзлар тўғри маъносида бўлади. (Жамиятимизнинг гули — жамиятимиз- нинг энг яхши кишиси, танилган одамй маъносида.) XI. ФРАЗЕОЛОГИҚ ЧАТИШМА 32- §. Фразеологик чатишма ва унинг турлари. Фразеологик ибораларнинг яна бир тури фразеологик чатишмадир. Фразеоло- гик чатишмада компонентлар ўзларининг дастлабки (лексвк) маъноларидан узоқлашиб, ибора составида бутунлигича кўчма маънони ифодалайди. Иборадан келиб чиқадиган кўчма маъно билан сўзларнинг дастлабки. (лехсик) маънолари ўртасида боғ- ланиш бўлмайди.. www.ziyouz.com kutubxonasi Демак, ўз составндаги сўзларнинғ дастлабки маъноларига асосланмаган, бир бутун боғланмадан келиб чиқувчи кўчма маънони англатган барқарор сўзлар боғланмасига ф р а з е о л о - г и к ч а т и ш м а дейилади. Мисоллар: Ҳали эшикдан киришим билан келин қиёмат кў- таради, йиғлайди. (Ойдин.) — К о в у ш и н и т ў ғ р и л а б ц ў й и ш к е о а к , қурилишни ҳам, коллективни ҳ а м с а р и қ ч а ц а га со т а д и бу. (А . Мухтор.) Пар- чала*рдаги қиёмат кўтаради (жанжал қилади, кўнгил қораликқи- лади маъносида), ковушини тўғрилаб қўйиш керак (ҳайдаш маъносида), сариқ чақага сотади (менсимайди, ҳурмат қилмай- ди, сирни фош этади маъноларида) иборалари фразеологик ча- тишма саналади. Фразеологик чатишма составидаги сўзлар миқдори жиҳатдаи ва бутун боғланма бир бўлиб кўчма маъно англатиши жиҳатдан’ фразеологик бирлашмага ўхшашдир. Лекин тубандаги хусуеият- лари билан улар бир-биридан фарқ қилади: 1. Фразеологик чатишма составидаги сўзлар ўзларининг лек- сик маъноларидан тамоман узоқлашган бўлса, фразеологик бирлашма таркибидаги сўзлар ўзларининг лексик маънолари- дан бутунлигича узоқлашмай, қандайдир уларнинг ўз маънолари сезиларли бўлаци. 2. Фразеологик чатишмадан келиб чиқадиган кўчма маъно- билан боғланма составидаги Сўзларнинг орасида боғланиш бўлмайди, аммо фразеологик бирлашмадан келиб чиқадиган кўчма маъно билан боғланма составидаги сўзларнинг маъноси ўртасида қандайдир боғланиш бўлади. 3. Фразеологик чатишма бутунлигича ёлғиз кўчма маънода қўлланса, фразеологик бирлашманинг бир неча кўринишлари ҳам кўчма маънода, ҳам ўз маъносида ишлатилади. Бундай ибора- лар кўчма маънода қўлланса, у фразеологик бирлашма санала- ди, агар ўз маъносида фойдаланилса, у эркин сўзлар боғланмаси ҳисобланади. (Бу тўғрида 31-параграфга ҳам қаралсин.) Фразеологик чатишмани бир тилдан иккинчи бир тилга сўзма- сўз таржима қилиб бўлмайди. Фразеологик чатишма кўпинча идиоматик ифодалар ёки идн- омалар термини билан юритилади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling