Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
тили тутилди,
Қўрқди, ўпкаси тўлди. (Ҳ . Олимжон.) Кўп одамларнинг кўзи очилиб кетади. Янаги йилга бу мурув- ватнинг миси чиқибди. (А. Қаҳҳор.) Келтирилган мисолларда- www.ziyouz.com kutubxonasi ги тили тутилди (қўрқди, гапиролмади маъноларида), кўзи рчи- яади (билиб олади, сўнг тушунади маъносида), миси чиқибди (сири фош бўлди маъносида) барқарор сўзлар боғланмаси об- разяи иборалардандир. Мақоллар. Фразеологик бирлашманинг хилларидан бўлган мақоллар ҳам жонли тилда, ҳам адабий тилда кўп ишлатила- диган, халқ орасида кенг тарқалган барқарор сўзлар боғланма- сидандир. Мақоллар қисқа, ихчам, чуқур маъноли барқарор иборалардир. «Меҳнаткаш халқнинг бутун ҳаётий, ижтимоий- тарихий тажрибаси мақолларда ўрнак бўладиган тарзда ифо- даланган»1. Мақолларнинг тарбиявий аҳамияти ниҳоят зўр- дир. Мисоллар: Темирни қизиғида ур. Бир ёқадан бош чиқариш керак. Йигитнинг ботирини майдонда сина. Ойни этак билан ёпиб бўлмас ва шу кабилар. Келтирилган мисоллардан биринчи- си ҳар бир ишни ўз вақтнда бажариш лозимлигини, иккинчиси коллектив бўлиб ишлаш, аҳил бўлиш кераклигини, учинчиси ки- ши меҳнаг жараёнида ўз меҳнати бнлаи танилишини ва тўртин- чиси айб-нуқсонларни яшириш мумкин эмаслигини билдириб келмоқда. Мақоллар кишини ҳақиқий инсон бўлишга чақиради; меҳнат- ни севиш, илмли ва ҳунарли бўлишга унпайди; ёрга вафодор, дўстга шафқатли, душманга нисбатан шафқатсиз бўлишга ўр- гатади; кишини ватанпарвар, қаҳрамон, ростгўй ва виждонли бўлишгз даъват этади. Мақолларнинг синфий характерга эга эканлигини унутмас- лик керак, чунки тилда прогрессив ғояларни ифодаловчи, гума- низмни улугловчи мақоллар билан бир қаторда, реакцион ғо- яларни олга сурувчи, антигуманистик мақоллар ҳам бор. Шунинг учун барча мақолларга бир хилда қараш тўғри эмас. Мақоллар семантик жиҳатдан икки хил бўладн: а) ўз (асл) маъносида бўлган мақоллар, б) кўчма маънодаги мақоллар. Фразеологик бирлашмага асосан кўчма маънодаги мақоллар киради. Уз (асл) маъносидаги мақоллар фразеология доираси- га кирмайди. Бугунги ишни эртага қўйма, душманга омон бер- ма, ёвга бўйсунмоқдан кўра ўлим афзал каби ўз маъносидаги мақоллар фразеология составига кирмайди. Қолган ишга қор ёғар, етти ўлчаб, бир кес, кўрпангга қараб оёқ узат сингари кўч- ма маънодаги мақоллар фразеологик бирлашма таркибига кира- ди. Қолган ишга қор ёғар (ўз вақтида бажарилмаган иш амалга оширилиши қийин бўлади, кишини овора қилади маъносида), етти ўлчаб, бир кес (бир ишни кўп ўйлаб, сўнг қилгин маъаоси- да), кўрпангга қараб оёқ узат (кучингга яраша иш қил маъно- сида) типидаги мақоллар мажозий бўлиб, фразеологик бирлаш- ма талабларига жавоб бера олади. 1 М . Г о р ь к и й . Адабиёт ҳақида, Узадабийнашр, Тошкент, 1962, 98-бет. www.ziyouz.com kutubxonasi Мақоллар шакл жиҳатдан ҳам икки турлидир: а) прозаик шаклдаги мақоллар, б) поэтик шаклдаги мақоллар. Прозаик шаклдаги мақолларга мисол: Ойни этак билан ёпиб бўлмас (айб, нуқсонларни яшириб бўлмайди маъносида), дардни яширсанг, иситмаси ошкор қилар (бир айб-нуқсоннинг устини ёпсанг, иккинчиси уни фош зтар маъносида) каби- лар. Поэтик шаклдаги мақолларга мисоллар: Юрган — дарё, Утирган — бўйра (ҳар ким ҳаракат қилса, ишласа, мақсадига етар маъносида); Тома-тома кўл бўлар, Томмай қолса чўл бўлар. (Доимо ишлаш, ўқиш билан ҳар қандай мақсадга эришиб бў- лади, акс ҳолда ҳеч нимага эришиб бўлмайди маъносида.) Тоққа чиқмасанг, дўлона қайда, Жондан кечмасанг, жонона қайда (меҳнат қилмасдан, қийин- чилик тортмасдан роҳат кўриш мумкин эмас маъносида) кабилар. Кўпгина мақоллар идиоматик ифодалар (фразеологик ча- тишма)га ўхшайди, бироқ бу хусусият улар ўртасидаги фарқн» инкор этмайди. Улар ўртасидаги фарқлар қуйндагилар: а) мақоллар кўпинча дидактик аҳамиятга эга, идномалар эса бундай хусусиятга эга эмас; б) мақоллар синфий қарама-қаршнлнкни кўрсатади, идиома- ларда бундай ҳолни кўрмаймиз; в) поэтик шаклдаги мақоллар вазп, ритм ва қофияга эга бўлса, идиомаларда бундай хусусиятлнр йўқ. Афоризмлар. Фразеологик бирлашмапинг хилларидан бири афоризмдир. Афоризмлар ёки ҳикматли иборалар мақоллар сингари содда, ихчам, чуқур маъноли иа дидактик характерга эга бўлган барқарор сўзлар боғлаимасидапдир. Афоризмлар келиб чиқиши жиҳатдан асосан адабий-китобий тилга хосдир. Улар тарбиявий аҳамиятга эгалиги жиҳатидан, тузилиши томондан ва семантик хусусиятига кўра мақолларга ўхшашдир. Афоризмларнинг адабий тилга хослиги ва авторнинг маълумлиги унинг мақоллардан фарқини кўрсатади. Шундай қилиб, фразеологик бирлашманинг бир тури ҳисоб- ланган, ихчам, чуқур маъноли ва тарбиявий аҳамиятга эга бўл- ган, автори маълум иборалар а ф о р и з м дейилади. Мисоллар: Улуғликка етсанг, унутма ўзинг — Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling