Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология


IX. ФРАЗЕОЛОГИҚ ИБОРАЛАР ТУРЛАРИ


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/48
Sana20.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1787957
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48
Bog'liq
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya

IX. ФРАЗЕОЛОГИҚ ИБОРАЛАР ТУРЛАРИ
30- 
§. Фразеологик ибораларнинг асосий турлари. Узбек тил- 
шунослигида фразеологик иборалар семантик томондан асосан 
уч тур (фразеологик чатишма, фразеологик бирлашма ва фра- 
зеологик қўшилма)га бўлиниб, ўрганиб келинмоқда.
Фразеологик ибораларни семантик томондангина ўрганиш 
бу фаннинг барча хусусиятларини аниқлаш учун имкон бермай- 
ди. Шунинг учун фразеологик ибораларни семантик, грамматик, 
этимологик ва стилистик жиҳатлардан текшириш ва классифи- 
кация қилиш маъқул.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ф Р А З Е О Л О Г И К И Б О Р А Л А Р К Л А С СИ Ф И К А Ц И Я С И С Х Е М А С И
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фразеологик ибораларни семантик томондан турларга аж- 
ратишда академик В. В. Виноградовнинг бу соҳадаги мавжуд 
классификациясини асосан қабул қилиб, лекин ўзбек тилининг 
ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб иш кўриш талабга му- 
вофиқдир.
Фразеологик ибораларни грамматик (морфологик, синтак- 
тик) томондан текширганда, уларнинг сўзга, сўз бирикмасига 
ва гапга тенг (эквивалент) бўлиб келиши ва бошқа шу каби ху- 
сусиятлари ўрганилади.
Фразеологик ибораларни этимологик жиҳатдан ўрганганда, 
бундай кбораларнинг қайси тил элементи эканлигини аниқлаш ва 
замонлар ўтиши билан у ибораларнинг деформация ва модерни- 
зацияга учраганлигини белгилаш керак бўлади.
Фразеологик иборалар маҳаллий диалект ва шеваларга 
тегишли бўлиши, диний қарашларни ифодалаши, турли касб-ҳу- 
нарга ва турмушнинг хилма-хил соҳаларига доир бўлиши мум- 
кин. Бундай ҳоллар фразеологик ибораларни стилистик нуқтаи 
назардан ўрганишга имкон беради.
X. ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛАШМА
31-§. Фразеологик бирлашма ва унинг турлари. Фразеоло- 
гик бирлашма фразеологик иборалар ичида ҳажм жиҳатдан 
катта, хилма-хил хусусиятларга эга бўлган барқарор сўзлар 
боғланмасидир. Фразеологик бирлашма составидаги компонент- 
лар (сўзлар) ўз лексик маъноларини асосан сақлаган бўлади. 
Бундай иборадан бутунлигича келиб чиқадиган маъно компо- 
нентлардан келиб чиқадиган тўғри маъно бўлмай, балки бир бу- 
тун иборадан ҳосил бўладиган кўчма маънодир. Бу маъно ўша 
ибора составидаги сўзларга тегишли бўлган маъноларнинг уму- 
мий йиғиндиси сифатида келиб чиқади. Бундай иборалар кўчма 
маънода қўлланса, фразеологик бирлашма, тўғри маънода иш- 
латилса, эркин сўзлар боғланмаси ҳисобланади.
Шундай қилиб, составидаги компонентларнинг маъноларига 
боғлиқ бўлган, шу асосда умумлаштирувчи кўчма маънони бил- 
дирган барқарор сўзлар боғланмаси ф р а з е о л о г и к
бир-
л а ш м а дейилади.
Мисоллар: «■Бултурги Эшмат» ердан тпиши б и л а н с у ғ у р и б  
О л ган ҳосилнинг деярли ярмини бой акасига берар эди. Энди 
Сизнинг эт а г и н ги зн и у ш л а г а н и м -у ш л а г а н , Урмонжон ака. 
(А. Қаҳҳор.) Ҳйр бир таълимни пухта ўрганишга б ел б о ғл а - 
г а н м и з . (Ойдин.) Бу мисоллардаги тиши билан суғуриб олган 
(қийинчилик билан топган маъносида), этагини ушлаган (ёр- 
дамига таянган маъносида), бел боғлаган (бирор ишни бажа- 
ришга киришган маъносида) барқарор сўзлар боғланмаси фра- 
зеологик бирлашмалар жумласидандир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фразеологик бирлашманинг эркин сўзлар 
боғланмасидан 
фарқини тубандаги мисоллар билан яққол кўриш мумкин:
М о ғ о р б о с и б ёт га н
нонларни молга бериш мумкинми? 
Ш у чоққача қайси бурчакда м о ғ о р б о с и б ёт ган э д и н г и з ?  
(А . Қаҳҳор.) Биринчи мисолдаги моғор босиб ётган ибораси эр- 
кин сўзлар боғланмасидир, чунки бу бирикмани ташкил этувчи 
моғор, босмоқ, ётмоқ сўзлари ўз лексик маъноларини сақлаб 
қолган ва боғланма ҳолича ўз тўғри маъноси билан ноннинг 
сифатини аниқлаб келган. Иккинчи мисолдаги моғор босиб ётган 
ибораси фразеологик бирлашма бўлиб, ундаги сўзлар ўз лексик 
маъноларини сақлаган ҳолда, шу маънолар аеосида бир бутун 
боғланма кўчма 
маънони — нима қилаётган 
эдингиз, қаерда 
здингиз, кейинда қолгансиз деган маъноларни 
билдирмоқда. 
Биринчи мисолда моғор босиб ётган ибораси гапда аниқловчи 
ролини, иккинчисида эса у ибора кесим вазифасини бажариб 
келмоқда.
Яна бир мисолни чоғиштиринг: Дўстим, тишингизга дори 
қўйганимдан сўнг о ғ и з о ч м а н г , бир неча минут бурундан на- 
фас олсангиз, зарар қилмас. Саркор, «хўжайин инсоф қилиб 
турганда, қақ тўғрисида о ғ и з о ч м а н г , коляска анча пул билан 
тикланди»,— деди. (А. Қаҳҳор.) Биринчи мисолда огиз очманг 
боғланмаси тўғри маънода бўлиб, эркин сўз боглаимаси ҳисоб- 
ланса, иккинчи гапда у ибора гапирманг, сўзламанг деган кўч- 
ма маънони ифодалаб, фразеологик бирлашма сифатида кел- 
моқда.
Фразеологик бирлашма, юқорида айтилганидек, фразеологик 
ибораларнинг бошқа турларига қарагаида ҳажми кенг ва турли- 
туман бўлиб, бир неча кўринишларга эгадир. Фразеологик бир- 
лашма составига образли иборалар, млқоллар, ҳикматли сўзлар, 
метафорик ибораларни киритиш мумкин. Ьуларни бирма-бир 
кўриб чиқайлик.
Образли иборалар. Фразеологик бирлашмаиинг турларидан 
бири образли иборалардир. Образли иборалар маълум объект 
ё воқеа-ҳодиса ёки кишиларнинг ҳаракат-ҳолатларини жонли, 
таъсирли, жозибали қилиб тасвирлаб берадиган фразеологик 
бирлашмалардандир. Образли иборалар бирон объект ёки во- 
қеа-ҳодисани бошқасига ўхшатиш ё ўша ҳақда муболаға қилиш 
усули билан яратилгандир. Образли иборалар 
кўпинча икки 
мустақил сўздан, шунингдек, иккитадан ортиқ мустақил ва ёр- 
дамчи сўзлардан таркиб топган бўлади.
Мисоллар:
Чолнинг 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling