Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
ҳува р и . Ҳали пишгани йўқ...— дейди бобом. (Ойбек.)
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эмоционал хусусиятга эга бўлган сўзлар.
ҳува р и .
Ҳали пишгани йўқ...— дейди бобом. (Ойбек.) — Юр, укам, машинада тикишни ўргатаман. Бирам машинаки, шатил- латиб тикиб беради. Ю р, ўзинг кўр, уч кун бурун горддан тоғанг олиб нғлдн. (Ойбек.) 25- §. Езма адабий тилга хос сўзлар. Адабий тил нормалаш- тирнлган тилдир. Адабий тил бир хилликни таъминлайди. Езма идлбий тилнинг бир неча услуби бор: илмий услуб, расмий-идо- 1>.'| услуби, публицистика услуби ва бадиий услуб. (Бу услуб- л.трдагн сўзларнинг адабий тилнинг оғзаки шаклида фойдала- инлншини ҳам унутмаслик керак.) Ц]уидай қилиб, адабий тилнинг услубларида қўлланадиган ғўзлар ёзма адабий тилга хос бўлган сўзлар деб юритилади. Бун- днй сўзларнинг анчагинаси асосан фанларга оид терминлардир. Бзма адабий тилга хос бўлган сўзларни қуйидаги асосий тург лирга ажратиш мумкин: I. Расмий-идора сўзлари: ариза, акт, справка, протокол, ширтнома, буйруқ, талабнома, комитет, ташкилот, ректор, ди~ www.ziyouz.com kutubxonasi ректор, раис, мудир, съезд, конференция, пленум, мажлис ка- билар. 2'. Илмиб терминлар: водород, кислород, оксиген; суффикс, префикс, эга, кесим; тенглама, учбурчак, тўртбурчак; экватор, меридиан кабилар. 3. Публицистикага оид сўзлар: тинчлик, қардошлик, дўстлик, иттифоқ, мусобақа, илғор, қолоқ, мақола, сарлавҳа, рубрика, фельетон кабилар. 4. Ьадиий услубга хос сўзлар: чеҳра, жамол, ишқ, муҳаббат, сокин, майин, ажойиб, самимий, мамнун, маҳбуб, фалак, дигр кабилар. Шуни ҳам айтиш керакки, оғзаки нутқҳа хос бўлган сўзлар ўрни билан адабий тилга хос сўзлар қаторига ўтиши ва аксин- ча ҳоллар ҳам юз бериши мумкин. 26-§. Эмоционал хусусиятга эга бўлган сўзлар. Эмоционал хусусиятга эга бўлган сўзлар сўзловчи ё ёзувчининг предмет, воқеа-ҳодисаларга муносабатини ёки унинг турли ҳис-ҳаяжо- нини нфодалайди. Эмоционал хусусиятга эга бўлган сўзлар икки хилдир: Ўз лексик маъноси билан сўзловчи ё ёзувчининг ҳис-ҳая- жонини ёки унинг ўша объектга ё воқеа-ҳодисага қарашини ифодалайдиган эмоционал сўзлар. Бундай эмоционал сўзлар ўз навбатида икки турли бўлади: а) ҳис-ҳаяжонни билдирувчи махсус сўзлар —- ундовлар ёки ҳис-ҳаяжонни ифодаловчи отлар: оҳ, уф, эҳе, оҳо, эҳа, ура, эй, вой, дод; даҳшат, жаҳл, уят, ҳийлагар, маккор; қувонч, шодлик, нозиклик, қайғу, гам, тантана кабилар. Ҳис-ҳаяжонни билдирувчи отларпинг ўзи ҳақида гап борса, масалан, психология дарсида ё нсихология китобида, у сўзлар эмоцияни ифода этмаслиги мумкин. б) сўзловчи ё ёзувчинииг нрсдмст, воқеа-ҳодисаларга ижобий ёки салбий муносабатини билднрадиган сўзлар: яхши-ёмон, доно- нодон, ақлли-ақлсиз, гўзал-хунук, хурсанд-хафа, сахий-хасис, одил-жоҳил кабилар. Бундай сўзлар кўпинча аитоним жуфтларига эга бўлади. 2. Эмоционал хусусиятга эга бўлган сўзларнинг иккинчи хили гра.мматик йўл билан ҳосил қилинади. Бу асосан эркалаш ва кичрайтиш қўшимчаларини олиб келган сўзлардир. Бурдай сўзларнинг ёлғиз ўзаги ҳис-ҳаяжонни билдирмайди, унга (ўвак- ка) эркалаш-кичрайтиш қўшимчаси қўшилгач, сўнгра «егиз ҳо- лича эмоционал хусусиятни билдиради. Ҳозирги ўзбек тили лексикасида эмоционал сўзларнинг ик- кинчи тури -ч а , - ч а к , - ч о қ , - л о қ , -ги н а (-к и н а , -қ и н а ) каби-«субъектив баҳо» ифода зтувчи аффикслар ва ж о н , х о н , ой сўз-қўшимчалар ёрдами билан ҳосил қилинади. Мисоллар: қизча, йигитча, китобча, уйча, келинчак, тугунчак, тойчоқ, қўзичоқ, бўталоқ, болагина, ўртоққина, этиккина, она- www.ziyouz.com kutubxonasi жон, опажон, Дилбархон, Назирахон, Еқутой, Роҳатой каби- лар. Эмоционал хусусиятга эга бўлган сўзлар бадиий ифодани кучайтиради, тингловчи ё ўқувнИч диққатини гап мазмунига тортади. Эмоцнонал хусусиятга эга бўлган сўзлар оғзаки нутқда ҳам, ёзма адабий нутқда ҳам ишлатилади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling