логия — билим, илм, яъни иборалар ҳацидаги билим демакдир.
Фразеология сўзининг: бу тор маъноси унинг бутун моҳиятини
очиб бера олмайди. Фразеология термини ҳозирги вақтда тор
маъноси билан бир ҳаторда, қуйидаги маъноларда ҳам қўллаб
келинмоқда:
а) маълум бир тилнинг фразеологик иборалари (барҳарор
сўзлар боғланмаси)нинг йиғиндиси;
б) тилшуносликнинг
фразеологик ибораларни
ўргатадиган
бир соҳаси — предметларидан бири;
в) маълум шоир ё ёзувчига хос бўлган
фразеологик ибора-
лар йиғиндиси;
г) бир хилда такрорланадиган, штамплашган иборалар ҳам
фразеология термини билан юритилади.
Фразеологияни ўрганиш тарихига кўз ташланганда,
шу нарса
маълум бўладики, у дастлаб адабиётшуносликда пайдо бўлган.
Маълум бадиий асарни бир тилдан иккинчи бир тилга таржима
қилганда, барқарор сўзлар боғланмасини айнан таржима қилиш
мумкин бўлмай қолган. Бунда ўша тилларда мавжуд бўлган
фразеологик иборалар ўрганила бошланган.
Шундай қилиб, фразеология биринчи марта адабиётшунослик
предмети сифатида ўрганилган.
Қсйинчалик, луғатларда сўз
маънолари изоҳлангандек, фразеологик иборалар ҳам тўпланиб,
маънолари изоҳланган.
Шундан
сўнг фразсологик
иборалар
маъноси, уларнинг грамматик қурилиши
тилшунослик фанида
ҳам тёкширила бошланган. Ҳозирги даврда фразеология масала-
лари ҳам
тилшунослик, ҳам адабиётшунослик соҳаларида ўрга-
нилмоқд.а.
Фразеология термини дунё филологиясида 1558 йилда инглиз
адабиётшунос олими Неандр томонидан биринчи марта қўл-
ланган. У бадиий асарларни таржима қилишда шу
терминни
ишлатишга мажбур бўлган.
Рус тилшунослигида фразеологик ибораларни ўрганиш X IX
асрда бошланади. Узбек тилшунослнгида эса X X асрнинг 50- йил-
ларидан ўрганила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: