Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/48
Sana20.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1787957
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   48
Bog'liq
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya

юзига оёқ қўйиш бизнинг одатимизда йўқ. (А . Мухтор.) Бу 
гапда юзига оёқ қўйиш (ҳурматсизлик маъносида) ибораси эга 
вазифасини бажармоқда;
б) кесим вазифасида келган фразеологик 
ибора: Ш унақа 
вақтда одамнинг 
юраги қинидан чициб кетади
 
(қўрқади 
маъносида) (А. Қ аҳҳор.);
в) аниқловчи вазифасида келган фразеологик ибора: Урин- 
босарнинг бундай хушомадлари олдида 
оғзининг таноби қо- 
чадиган одати бор эди (илжаядиган маъносида) (Газетадац.);
г) тўлдирувчи вазифасида келган фразеологик ибора: Қўр- 
қар эди шўрлик 
кўзни юмишдан
 
(ўлишдан 
маъносида) 
(Ҳ , Олимжон.);
www.ziyouz.com kutubxonasi


д) 
ҳол вазифасида келган фразеологик ибора: Ҳозир д $н ё- 
н а б о ш и г а к ў т а р и б бувим келар (додлаб, можаро кўтариб 
маъносида). (Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий.)
Фразеологик иборалар тузилиш томондан сўз бирикмаси
содда ва қўшма гап шаклларида келади:
1. Сўз бирикмаси шаклидаги фразеологик 
ибораларга ми- 
сол:, Дақиюнусдан қолган (қадимдан), цўлини сувга урмайди 
(иш ёқмас), цўлни цўлга берайлик (аҳил, дўст бўлайлик), 
қора юрак (душман), революция бешиги (Ленинград), умр 
баҳори (ёшлик), ацл чироғи (илм), бахт уйи (Кремль) каби- 
лар.
2. Содда гап шаклидаги фразеологик ибораларга 
мисол: 
Қўли очиц (сахий), кўэи тгриди (кўриб қолди), юраги йўц (қўр- 
ҳоқ), тили цисиц (гупоҳкор), тили тутилдя 
(қўрқди), тарвузи 
цўлтиғидан тушди (айтгами бўлмади, маҳсади рўёбга чиҳмади), 
кўнгли тўц (хотиржам) кабилар.
3. Қўшма гап шаклпдаги фразеологик ибораларга мисол: 
Дунёни сув босса, ўрдакка не ғам (бепарво, беғам) цизим, сен- 
га айтаман, келиним, сен эшит (бировга сўзлаш билан бошҳа 
кишини назарда тутиш).

*
*
Бу ўринда фразеологик ибораларнинг ўзаро синоням ҳатор- 
ларга эгалиги ҳақида ҳам қискача тўхтаб ўтмоқчимиз.
Маълум бир тушунча ё тасаввур ҳар вақт ҳам бир сўз восита- 
си билангина ифодаланмасдан, бир қатор сўзлар билан ҳам анг- 
лашилади. Бундай сўзлар лексик синонимлар термини билан 
юритилади. Мисоллар: ўсмоцЦулғаймоцЦвояга етмоцЦкамол топ- 
моц, ҳамишаЦдоимоЦҳар вацт кабилар.
Синонимия ҳодисаси сўзларга тегишли бўлганйдек, аффикс- 
ларга ҳам (СерунумЦунумли; тилчиЦтилшунос; бамазаЦмаза- 
л и...), фразеологик ибораларга ҳам тегишлидир.
Шундай қилиб, синонимия ҳодисасини учга бўлиш мумкин:
1. Лексик синонимлар (синонимлар).
2. Морфологик синонимлар (синоним аффикслар).
3. Фразеологик синонимлар (оиноним фразеологик иборалар).
Фразеология бобида ҳам бир тушунча ё тасаввур ёки нисбий
тугал фикр бир фразеологик ибора билан ифодаланганидек, бир 
неча фразеологик ибора билан ҳам ифодаланиши мумкин. Бун- 
дай эквивалент иборалар 
ф р а з е о л о г и к с и н о н и м л а р
деб юритилади.
Мисоллар: Қўлни цўлга берайликЦбир ёцадан бош чицарай- 
лик.
Терисига сиғмадиЦбоши осмонга етдиЦоғзи цулоғига етдиЦ 
дўпписини осмонга отди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тўнини тескари кийди//жаҳлига миндиЦзардаси қайнадиЦ 
зарда қилди//қовоғидан қор ёғадиЦсиркаси сув кўтармайди// 
тепа сочи тик бўлди.
Юраги кенгЦичи кенг//парвойи фалакЦбоқи беғамЦдунёни 
сув босса, ўрдакка не ғамЦдунёни сув босса, тўпиғига чиқмай- 
ди ва бошқа шу кабилар.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling