Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология


§. Фразеологик ибораларнинг баъзи бир грамматик хусу-


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/48
Sana20.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1787957
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48
Bog'liq
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya


§. Фразеологик ибораларнинг баъзи бир грамматик хусу- 
сиятлари. Фразеологик ибораларга грамматик нуқтаи назардан 
қараганда, бундай ибораларнинг бир хили сўзга тенг келиб, бир 
маънони англатади. Бошқа хиллари сўз бирикмасига тенг бў- 
лади; баъзилари гапга тенг келиб, нисбий тугал фикрни билди- 
ради. Мана шу хусусиятларига қараб, фразеологик ибораларни 
грамматик томондан дастлаб учга бўлиш мумкин:
1. 
Сўзга тенг келган фразеологик иборалар: қўли очиқ (са- 
хий), қўли қаттиқ (хасис), қаттиқ қўл (талабчан), кўзи йўлинг- 
да (интизор), кўзи тушди (кўрди), кўз қораси (фарзанди) ка- 
билар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


2. Сўз бирикмасига тенг келган фразеологнк иборалар: 
лидагини очиб ташлади (сирини айтди), ўэларини ака, эчкилари- 
ни така деб юрди (ялиниб-ёлвориб юрди), кўзини шира босган 
(муваффақиятлардан эсанкиради) кабилар.
3. Гапга тенг келган фразеологик иборалар: Кенгашли тўй 
тарқамас (ҳар бир иш маслаҳат билан бўлса яхши), қолган ишга 
қор ёғар (ҳар бир иш ўз вақтида бўлиши дуруст), ойни этак 
билан ёпиб бўлмас 
(айб-нуҳсонларни яшириб бўлмайди) ка- 
билар.
Сўзга тенг келган фразеологик 
ибораларга 
морфолоғик 
жиҳатдан ҳараганда, ундай иборалардан келиб чиқадиган кўчма 
маъно феъл, сифат, от ва равиш сўз туркумларига тенг келиши 
мумкин. Шунга кўра, сўзга тенг фразеологик ибораларни морфо- 
логик томондан асосан тўртга бўлиш мумкин:
1. Феъл фразеологик иборалар: Кўзи етади (билади, тушу- 
нади), ичи куйди (қайғурди), кўнгил қўйди (севди), жуфтакни 
ростлади (қочди), боши осмонга етди (қувонди, хурсанд бўлди), 
юраги қинидан чиқиб кетди (қўрқди), дунёдан, ўтди (ўлди), 
бўш келди (таслим бўлди) кабилар.
2. Сифат фразеологик иборалар: териси қалин (бегам, бепар- 
во), оқ кўнгил (виждонли), дунёни сув босса, тўпиғига чиқмай- 
ди (бепарво, беғам), арслон юрак (ботир, қаҳрамон), қўли 
очиқ (сахий), қўли қаттиқ (хасис), қаттиқ қўл (талабчан) каби- 
лар.
3. От фразеологик иборалар: кўз қораси (фарзанд), умр ба- 
ҳори (ёшлик), ақл чироғи (илм), кўзбўямачилик (алдаш), зан- 
гори олтин (газ), оқ олтин (пахта), дала маликаси (маккажў- 
хори) кабилар.
4. Равиш фразеологик иборалар: бир ёқадан бош чиқариб 
(дўстона, биргаликда), енг шимариб (астойдил), бош кўтармай 
(тинмай), кечани-кеча, кундузни-кундуз демий (ҳамиша, доимо) 
кабилар.
Фразеологик иборалар гапда ҳар қандай бўлак бўлиб кела 
олади:
а) эга вазифасида келган фразеологик ибора: Отахоннинг 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling