Узбекистон С С Р Фанлар академиясн нашриёти 1950—1956
йиллар давомида беш томли «Русча-ўзбекча луғат»ни нашр
қилди. Бу беш томли луғат 71523 сўзни ўз ичига олади.
Беш томли «Русча-ўзбекча луғат» ўқувчилар ва ўқитувчи-
лар учун, таржимонлар ва ёзувчилар учун, нашриёт ва редак-
ция
ходимлари учун, умуман, кенг меҳнаткашлар оммаси учун
катта аҳамиятга эга бўлди, у улуғ рус халқининг тилини ўрга-
нишга ёрдам берди ва ёрдам бермоқда.
42- §. Кўп
тилли таржима луғатлари. Бундай луғатларда уч
ва ундан ортиқ тилларнинг сўзлари таржима қилиб берилади.
Кўп тилли таржима луғатлари тузилиш характерига кўра, асо-
сан, икки тилли таржима луғатларига ўхшашдир, фақат
тиллар
миқдорининг кўплиги билан улар бир-биридан фарқ
1шлади.
Кўп тилли таржима луғатига
191С йилда Тошкентда
И . Д . Ягелло томонидан тузилган ва чиқарилган «Полннй пер-
сидско-арабско-русский словарь»ни мисол қилиб кўрсатиш мум-
кин.
www.ziyouz.com kutubxonasi