Прокуратура органларида иш ўрганиш намунавий дастури
V. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ҚОНУНЛАР
Download 61 Kb.
|
Дастур прокуратура (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. СУДЛАРДА ЖИНОЯТ, ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ ВА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР КЎРИЛИШИДА ПРОКУРОР ВАКОЛАТИНИ ТАЪМИНЛАШ
V. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ҚОНУНЛАР
ИЖРОСИ УСТИДАН НАЗОРАТ – соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, ички ишлар органларида қонунлар ижроси устидан назорат бўйича текширишларга тайёргарлик кўриш, режалар тузишда ва текшириш ўтказишда иштирок этиш; – муқаддам ўтказилган текширишларни таҳлил қилиш, текширишларни режалаштириш, ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш, шунингдек прокурор назорати ҳужжатларини тузиш тартибини ўрганиш; – ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқилган жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ариза ва хабарларни ўрганиш; – терговолди текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳамда профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлар ўтказилишининг қонунийлигини ўрганиш; – ички ишлар органлари томонидан тергов қилинаётган жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни тўхтатиш ва тамомлаш, жиноят ишларини бирлаштириш, ажратиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорларнинг қонунийлигини ўрганиш, тергов ҳаракатларини ўтказиш юзасидан ёзма кўрсатмалар тайёрлаш; – ички ишлар органларида жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туриш ва маъмурий йўл билан ушлаб туришнинг қонунийлигини ўрганиш; – маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материалларни кўриб чиқишда қонун талабларига риоя этилиши аҳволини текшириш услубларини ўрганиш. Иш ўрганувчи мураббий ёки тегишли туман (шаҳар) прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор раҳбарлигида мазкур соҳага оид камида бешта текширишларда қатнашади ва прокурор назорати ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди. VI. СУДЛАРДА ЖИНОЯТ, ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ ВА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР КЎРИЛИШИДА ПРОКУРОР ВАКОЛАТИНИ ТАЪМИНЛАШ – соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек Олий суд Пленуми қарорларини ўрганиш; – суд процессида қатнашишга тайёргарлик кўриш тартибини ўрганиш, айблов нутқи ва прокурор фикрини тайёрлаш; – суд қарорларининг қонунийлигини ўрганиш услублари ва тартибини ўзлаштириш, суднинг ноқонуний қарорларига протест лойиҳаларини тайёрлаш; – судларда жиноят, фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилиши юзасидан ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилиш тартибини ўрганиш. Иш ўрганувчи камида ўнтадан жиноят ва фуқаролик ишларининг судларда кўрилишида прокурор ваколатини таъминлайди ва қонун нормаларини қўллаш ҳақидаги фикрларини баён қилади. Download 61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling