3.6. Бригадани ишга рухсат бериш ва иш вақтида кузатиш қандай амалга оширилади?
Иш бошқарувчи томонидан барча техник тадбирлар бажарилиши текширилгандан кейин ишга рухсат берувчи қуйидагиларни текширади:
- бригада таркибининг нарядга мослигини ва наряд очилган шахсларнинг малакасини текширади. Агар ишга рухсат берувчи бригада аъзоларининг фамилияси ва гурухини билмаса, текшириш гувохномаси бўйича номма-ном амалга оширилади;
- бригадага кучланиш қаердан ўчирилган, қаерга заземления ўрнатилган, электр қурилманинг қайси қисмлари кучланиш остида қолганликларини тушунтиради, иш жойининг чегараларини кўрсатади, бригадага хаммаси тушунарли эканлигига ишонч ҳосил қилади;
- бригадага кучланиш кўрсаткичи ёки штанга билан ерга уланишдан кейин кучланиш йўқлигини исботлайди;
- иш жойини иш бошқарувчига топширади.
Бригадага ишга рухсат берилгандан кейин техника хавфсизлик қоидалари иш бошқарувчи ва кузатувчига юкланади. Кузатувчи – III малака гурухидан кам бўлмаган, кузатувчи бошқа ишлар билан аралаштирмаслиги керак.
Иш бошқарувчи ва бир нечта бригада аъзолари қисқа вақтга иш жойини тарк этиши мумкин, лекин қолганлар икки нафардан кам бўлмаслиги керак. Қайтиб келгандан кейин фақатгина иш бошқарувчининг рухсати билан иш бошланади. Улар келгунча кузатувчи иш жойини тарк этишга хаққи йўқ. Зарур бўлган ҳолларда иш бошқарувчи бирон ёққа кетиш керак бўлса, унинг ўрнига алмаштиришга бошқа шахс бўлмаса, наряд берувчи эшикни ёпиб бригадани олиб чиқиб кетиши ва танаффус расмийлаштириши керак. Бригада таркиби ўзгарса нарядда расмийлаштирилади.
Иш хавфсизлигини таъминловчи техник тадбирлар.
Кучланиш узилган ҳолда иш жойини тайёрлаш учун қўйидаги техник тадбирлар ўтказилиши керак:
1) иш жойига хатолик туфайли ёки коммутацион аппаратларнинг ўз-ўзидан уланиб кетишининг олдини олиш учун зарурий ўчиришларни амалга ошириш (сақлагичларни олиб қўйиш, линияни кўринарли қилиб узиб қўйиш, изоляцияловчи прокладкалар қўйиш);
Do'stlaringiz bilan baham: |