Птэ ва птб буйича I-IV группа саволлари


Хавфсизлик чораларига кўра электр қурилмаларда иш олиб бориш турлари қандай?


Download 84.5 Kb.
bet5/9
Sana03.02.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1156821
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПТЭ ва ПТБ буйича I000 (1)

3.1. Хавфсизлик чораларига кўра электр қурилмаларда иш олиб бориш турлари қандай?
Хавфсизлик чораларига кўра электр қурилмаларда иш олиб бориш турлари қуйидагиларга бўлинади:
1) кучланишни ўчирган ҳолда;
2) кучланишни ўчирмаган ҳолда, ток ўтказувчи қисмларга яқин жойда;
3) кучланишни ўчирмаган ҳолда, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга узоқ жойларда.
Кучланишни ўчирган ҳолда бажариладиган ишларга электр қурилма ёки унинг қисмларини кучланишдан узган ҳолда бажариладиган ишлар киради.
Кучланишни ўчирмаган ҳолда, ток ўтказувчи қисмларга яқин жойда бажариладиган ишларга тўғридан-тўғри шу қисмларда бажариладиган ишлар киради.
Кучланишни ўчирмаган ҳолда, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга узоқ жойларда иш олиб бориш деб, ташкилий-техник тадбирлар талаб қилинмайдиган, ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиш хавфи бўлмаган жойларда бажариладиган ишларга айтилади. (М: тех персоналлар).
3.2. Иш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар.
Электр қурилмаларида иш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирларга қуйидагилар киради:
1. Наряд, фармойиш ёки жорий фойдаланиш тартибида бажариладиган ишлар руйхатини расмийлаштириш;
2. Ишга рухсат бериш;
3. Иш вақтида назорат қилиш;
4. Ишдаги танаффус, бошқа иш жойига ўтказиш, иш тугашини расмийлаштириш.
3.3. Наряд, фармойиш ва жорий фойдаланиш нима?
1) Наряд – бу махсус бланкда расмийлаштириладиган ишлаб чиқариш топшириғи бўлиб, иш тартиби, жойи, бошланиш ва тугаш вақти, хавфсиз иш олиб бориш шартлари, бригада ва хавфсизлик учун жавобгар шахслар таркибини аниқлайди. Наряд бўйича кучланишни ўчирган ҳолда ва кучланишни ўчирмаган ҳолда ток ўтказувчи қисмларга яқин жойларда иш олиб борилади. Наряд битта ишга давомийлиги 5 суткадан кўп бўлмаган вақтга берилади.
2) Фармойиш - бу оператив журналда қайд этиладиган ишлаб чиқариш топшириғи бўлиб, иш тартиби, жойи, бошланиш ва тугаш вақти, хавфсиз иш олиб бориш шартлари, ушбу ишни ким бажараётганлигини аниқлайди. Фармойиш бир марталик характерга эга ва битта иш куни билан чегараланади. Фармойиш бўйича кучланишни ўчирмаган ҳолда ток ўтказувчи қисмлардан узоқда ва баъзи ҳолларда кучланишни ўчирган ҳолда иш олиб борилади.


  1. Download 84.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling