Птэ ва птб буйича I-IV группа саволлари


Download 84.5 Kb.
bet6/9
Sana03.02.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1156821
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПТЭ ва ПТБ буйича I000 (1)

Жорий фойдаланиш – бу тасдиқланган ишлар руйхати бўйича оператив ходимнинг ўзига бириктирилган участкасида мустақил иш олиб бориши.

3.4. Иш хавфсизлигига жавобгар шахслар, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.


1) Наряд ва фармойиш берувчи шахс.
2) Ишга рухсат берувчи шахс – оператив ходимлардан жавобгар шахс.
3) Ишга жавобгар раҳбар (1000 В гача талаб қилинмайди).
4) Иш юритувчи.
5) Кузатувчи.
6) Бригада аъзолари.
Наряд ва фармойиш берувчи шахс, иш хажми ва заруриятларни ўрнатади, унинг хавфсиз бажарилишига, иш юритувчининг ёки кузатувчининг ҳамда бригада аъзоларининг малакаси етарлилигига жавоб беради.
Ишга рухсат берувчи шахс - рухсат учун зарур бўлган хавфсизлик тадбирларининг тўғри бажарилишига, уларнинг етарлилигига ва иш жойи ҳамда характерига мос келишига, ишга рухсатнинг тўғри берилганлигига, иш тугаганда иш жойини қабул қилиб олишга жавоб беради.
Иш юритувчи ишга рухсат берувчи шахсдан ишни қабул қилади, иш жойининг тўғри тайёрланганлигига ва ишни бажариш учун зарур хавфсизлик тадбирлари бажарилишига жавоб беради. Бригадага хавфсизлик тадбирлари ҳақида йўриқнома ўтади, Қоидаларга ўзи риоя қилади ва бригада томонидан риоя қилинишига жавоб беради, иш қуроллари созлигини, ўрнатилган плакактларни, чегараловчиларни, ерга уланишларни кузатиб текширади. .
Кузатувчи ўта хавфди шароитларда электр ускуналарда иш олиб борилганда, ҳамда ноэлектрик ходмларни электр ускуналар билан иш олиб бораётганда кузатув учун тайинланади.
Бригада аъзолари ишга рухсат олишда ва иш вақтида Қоидаларга (ПТЭ ва ПТБ), мехнат мухофазаси йўриқномаларига ва бошқа кўрсатмаларга риоя қилади.
3,5. Иш бошқарувчи қилиб ким тайинланади? Унинг мажбуриятлари.
1000 В гача электр қурилмаларда иш бошқарувчи қилиб, электр хавфсизлиги бўйича III группада кичик бўлмаган ходим тайинланади. Иш юритувчи ишга рухсат берувчи шахсдан иш жойини қабул қилади, унинг тўғри тайёрланганлигига ва ишни бажариш учун зарур хавфсизлик тадбирлари бажарилишига жавоб беради. Бригадага хавфсизлик тадбирлари ҳақида йўриқнома ўтади, Қоидаларга ўзи риоя қилади ва бригада томонидан риоя қилинишига жавоб беради, иш қуроллари созлигини, ўрнатилган плакакатларни, чегараловчиларни, ерга уланишларни кузатиб текширади



Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling