Птэ ва птб буйича I-IV группа саволлари


Электр қурилманинг қандай қисмлари ерга уланади?


Download 84.5 Kb.
bet4/9
Sana03.02.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1156821
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПТЭ ва ПТБ буйича I000 (1)

2.7. Электр қурилманинг қандай қисмлари ерга уланади?
Электр қурилманинг қуйидаги қисмлари ерга уланади:
- электр юритма аппаратлари, электр машиналар, трансформаторлар, светельниклар корпуслари;
- шит ва шкаф каркаслари, тарқатиш қурилмалари металл конструкциялари;
- металл кабел конструкциялари;
- металл ушлагичлар, лоткалар, короблар, электр ўтказгич трубалар, шинали ўтказгичларнинг кожухлари ва таянч конструкциялари, ҳамда бошқа электр жихоз ўрнатиладиган металл конструкциялар;
2.8. Ҳимоя воситалари?
Электр ҳимоя воситалари – бу электр қурилмаларда иш олиб борувчи одамларни электр токидан зарарланишдан, электр ёйи ва магнит майдон таъсиридан ҳимоя қилишга хизмат қилувчи воситалардир. Ҳимоя воситалари қуйидагиларга бўлинади:
Асосий ҳимоя воситалари – бу изоляцияси узоқ вақтга ишчи кучланишга чидамли ва кучланиш таъсирида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаш имконини берадиган ҳимоя воситаларидир. 1000 В гача бўлган асосий ҳимоя воситаларига: изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва электр ўлчаш клешлар, кучланиш кўрсаткичлари, диэлектрик қўлқоплар, изоляцион дастакли чилангар-монтаж иш анжомлари киради.
Қўшимча ҳимоя воситалари – бу ўзи берилган кучланишда электр токидан ҳимояни таъминлай олмайди, лекин асосий ҳимоя воситалари билан биргаликда қўлланиладиган ҳимоя воситаларидир. 1000 В гача бўлган қўшимча ҳимоя воситаларига: диэлектрик калишлар, гиламча, кўчма ерга улагич, изоляцияловчи подставкалар, чегараловчи қурилмалар, хавфсизлик плакатлари ва белгилари киради. Диэлектрик қўлқоплар 1000 В гача кучланишда асосий, 1000 В дан юқори кучланишда эса қўшимча ҳимоя воситаси ҳисобланади. Диэлектрик қўлқопни ишлатишдан олдин қўйидагилар текширилади:
- қўлқопнинг текширишдан ўтганлиги ҳақида штампи мавжудлиги;
- бутунлигини кўриб чиқиш;
- қўлқопни шишириб кўриш (қўлқоп қовурғага қўйилади ва буралади).
2.10. Плакатлар?
1. Огохлантирувчи:
- “Тўхта! Кучланиш”, “Чиқма! Ўлдиради”, “Синов! Ҳаёт учун хавфли”.
2. Таъқиқловчи:
- “Уланмасин! Одамлар ишламоқда”, “Уланмасин! Линияда ишлаяпти”.
3. Буюрувчи:
- “Бу ерда ишлансин”, “Бу ердан ўтилсин”.
4. Кўрсатувчи:
- “Ерга уланган”.



Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling