Птэ ва птб буйича I-IV группа саволлари


ПТЭ ва ПТБ қандай электр қурилмаларга нисбатан қўлланилади?


Download 84.5 Kb.
bet3/9
Sana03.02.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1156821
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПТЭ ва ПТБ буйича I000 (1)

2.1. ПТЭ ва ПТБ қандай электр қурилмаларга нисбатан қўлланилади?
ПТЭ 220 кВ гача кучланишдаги амалдаги ускуналарга нисбатан кулланилади , ва барча электр энергия истеъмолчилари учун мажбурий хисобланади .
ПТБ амалдаги электр ускуналарга хизмат курсатувчи , уларда оператив улашларни амалга оширувчи , таъмирлаш , монтаж ва созлаш ишларини бажарувчи ва ташкил килувчи ходимларга нисбатан кулланилади.
2.2. Амалдаги ( ишловчи ) электр қурилма деб қандай қурилмаларга айтилади?
Амалдаги электр ускуна деб шундай ускунага айтиладики тўлиқ ёки қисман кучланиш остида бўлган ёки хохлаган вақтда коммутацион аппарат ёки электромагнит индукция хисобига кучланишга улаш мумкин бўлган ускуналарга айтилади .
Электр қурилма – электр энергияни ишлаб чиқариш ёки ўзгартириш, етказиб бериш, тарқатиш ёки истеъмол қилиш учун мўлжалланган бир-бирига боғлиқ жихоз ва иншоотлар мажмуидир .
2.3. Электр қурилмалар электр хавфсизлик бўйича кандай турларга бўлинади?
Электр қурилмалар электр хавфсизлик бўйича 1000 В гача ва 1000 В дан юқори кучланишда бўлган электр қурилмаларга бўлинади.
2.4. Ходимга бўлган талаблар?
-18 ёшга тўлмаган шахслар;
- Ишга халақит берувчи нуқсони ва касаллиги бўлган (тиббий кўрикдан ўтган) шахслар;
- Мос назарий ва амалий тайёргарликдан сўнг имтихондан ўтган ва электр ускуналарда ишлашга рухсатномаси бўлган шахслар мустақил ишлашга рухсат берилиши мумкин.
2.5. Электр қурилмаларда иш қандай расмийлаштирилади?
Электр қурилмаларида иш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирларга қуйидагилар киради:
1. Наряд, фармойиш ёки жорий фойдаланиш тартибида бажариладиган ишлар руйхатини расмийлаштириш;
2. Ишга рухсат бериш;
3. Иш вақтида назорат қилиш;
4. Ишдаги танаффус, бошқа иш жойига ўтказиш, иш тугашини расмийлаштириш.
2.6. Ерга улаш нима учун хизмат қилади?
Ерга улаш қурилмалари одамларни электр токидан зарарланиш хавфсизлигини таъминлаши ва электр қурилмалар ҳамда эксплуатацион иш режимларини химоялаш керак. Ерга уланадиган электр жихозларнинг қисмлари ерга уловчи қурилма билан ишончли контакт бирикмали (больтли, пайвандланган) бўлиши керак. Ерга улагич қаршилиги 4 Ом дан кўп эмас, одам қаршилиги эса 1000 Ом бўлади. Ток кичик қаршилик бўйича ўтади, яъни одамдан эмас, балки ерга улагич бўйлаб ўтади.
Ерга улашнинг ишчи (ноллаш), ҳимоявий – электр қурилмаларни ҳимоя қилиш ва одамларни элдектр токидан ҳимоя қилиш учун (кўчма ва стационар) турлари мавжуд. Кўчма ерга улаш аввал ерга кейин электр қурилмага (“ер-электр қурилма”) ўрнатилади ва тескарисига (“электр қурилма – ер”) ечиб олинади.

Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling