ЖАВОБЛАР
1.1. Электр токи нима учун хавфли?
Электр токи шунинг учун хавфлики, у кўзга кўринмайди, рангсиз ва хидсиз.
1.2. Электр токининг инсон организмига таъсири?
Электр токи тана мускулларининг қисқаришига таъсир қилади ва ички органларни ишдан чиқариб кўйидаги холатларга олиб келиши мумкин:
* Нафас олишнинг тўхташи ;
* Юрак уриши тўхташи ;
* Хушдан кетиш ;
* Ички органларнинг узилиши ;
* Мушакларнинг узилиши ;
* Синишлар ( йиқилганда ) ;
* Аритмия ;
* Куйиш электр токидан ёки дугадан .
1.3. Электр токи ва кучланишнинг хавфли ва ўлимга олиб келадиган қийматлари?
Хавфли ток 0,05 А (50 mA ), ўлимга олиб келувчи ток 0,1 ( 100 mA ).
Хавфсиз кучланиш 42 В гача , 42 В дан юқориси хавфли ўлимга олиб келувчи.
1.4. Иш бошлашдан олдинги хавфсизлик чоралари ?
Қуйидаги хавфсизлик чораларининг бажарилмаслиги электр токидан шикастланишга олиб келиши мумкун :
1. Ерга улагич мавжудлиги ва холатини текшириш ;
2. Электр шнур ва симларнинг изоляция холатини текшириш ;
3. Электр розеткалар , вилкалар бутунлигини , яхши махкамланганлигини текшириш ;
4. Химоя воситалари ва соз жихозлардан фойдаланиш .
1.5. Жабрланувчини электр токи таъсиридан қуткариш, биринчи тез ёрдам кўратиш?
Биринчи навбатда жабрланувчига таъсир кўрсатаётган электр тармоғини ўчиришга харакат қилинади ва бир вақтда баланд овозда шифокорни чақиришни талаб қилади. Электр тармоғини тезда ўчиришнинг имкони бўлмаганда жабрланувчининг қуруқ кийимидан тортиб, ёгоч ёки бирор қуруқ буюм билан электр токидан халос қилиш керак. Жабрланувчини электр токидан ажратиб олишда бир қўл билан харакат қилиш керак. Ундан кейин:
жабрланувчини текис юзага елкаси билан ётқизиб, эркин нафас олишини таъминлаш керак.
Жабрланувчининг нафас олишини, пульсини, кўз қорачиғини текшириш;
Ҳушдан кетган бўлса нашатир спирти ҳидлатиш керак;
Нафас олмаётган бўлса ва пульси йўқ бўлса:
сунъий нафас беришни амалга ошириш: жабрланувчи оғзини ҳар хил нарсалардан (қўйилма тишлар, овқат қолдиқлари) тозалаш, тили кетиб қолмаганлигини текшириш, бошини орқага қаратиб тоза материал орқали “оғиздан-оғизга” ёки “оғиздан-бурунга” усуллари орқали сунъий нафас бериш керак. Ҳаво бераётганда жабрланучиннг қорни эмас, кўкрак қа фаси кўтарилаётганлигига эътибор бериш керак;
юракни билвосита массаж қилиш: қўлни кўкрак қисмидан икки бармоқ юқорида бир-бирининг устига қўйиб амалга оширилади. Кўкрак қафасини секундига бир марта частотада 4-5 см чуқурликка ботириб тез-тез силтаб босиш керак. Бир киши томонидан ёрдам кўрсатилаётганда 2 марта нафас бериш + 15 марта босиш, икки кишида 1 марта нафас бериш + 5 марта босиш. Биринчи ёрдам кўрсатишни шифокор келгунча ёки жабрланувчи ўзига келгунга қадар давом эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |