Пул назариялари


Download 240.63 Kb.
bet2/9
Sana03.02.2023
Hajmi240.63 Kb.
#1154339
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
96-2 MMT Tillayev Farxod Pul nazariyalari

Дастлаб пулнинг металлик назарияси англия иқтисодий назариячиларининг таълимотларида пайдо бўлган. Металл пул назарияси тарафдорлари сифатида У.Стаффорд (1554 – 1642) Т.Мен (1571 – 1641), Д.Норс (1641 – 1691)ларни таъкидлаш мумкин.

Уларнинг пул назарияси асосида металл пуллар ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатлари шароитида табиий равишда вужудга келадиган жараён сифатида эмас, балки металл пулларни вужудга келишини кишилик жамиятининг маълум даврида шаклланган, ривожланган ва чуқурлашиб бораётган айирбошлаш натижаси сифатида қарашган.

Металл пул назариясининг таниқли асосчилари сифатида Франсуа Кенэ ва Адам Смитлар эканлигини таъкидлаш мумкин.

Металл пул назариясининг таниқли асосчилари сифатида Франсуа Кенэ ва Адам Смитлар эканлигини таъкидлаш мумкин.

Классик мактабининг физиократлар йўналишининг асосчиси Франсуа Кенэ ўзининг ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларига бағишланган асарида металл пул назариясига етарлича эътибор қаратади.

Хусусан, у такрор ишлаб чиқариш қўшимча харажат (инвестиция)лар ҳисобига узлуксиз янгиланиб туради. Қўшимча харажатлар металл кўринишида пуллар ҳисобига амалга оширилиб, металл пуллар ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни амалга оширишда айирбошлаш воситаси сифатида иштирок этади, истеъмол қийматига эга бўлган товарлар айирбошлаш жараёнида бир марта иштирок этганидан сўнг ушбу жарённи тарк этади ва истеъмол қилинади.

Бироқ, пуллар эса айирбошлаш жараёнида такрор ва такрор иштирок этади, айнан шу жараёнда пулларнинг металлл тангалардан иборат бўлиши, биринчидан улар ўзининг дастлабки хоссасини йўқотмайди, иккинчидан уларда пулнинг ҳақиқий қиймати ўз аксини топган таълимот асосида металл пул назариясини ёқлаб чиқади.

Классик мактабнинг асосчиси, таниқли инглиз иқтисодчиси Адам Смит бозорда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида вужудга келадиган муносабатлар «кўринмас қўл» қоидалари ва «табиий тартиблаш» тизими ёрдамида амалга оширилади, айнан шу муносабатларда металл тангалар ушбу жараённи амалга оширишда муҳим молиявий механизм сифатида иштирок этадилар, деган таълимотни илгари суради.


Download 240.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling