Номинал пул назарияси вакилларининг таълимоти Германия томонидан биринчи жаҳон урушини молиялаштириш учун муомалага чиқарилган катта миқдордаги эмиссия жараёнида намоён бўлди. Бироқ, ушбу таълимотнинг ҳақиқатга яқин эмаслиги Германияда 1920 йилларда юз берган гипринфляция шароитида исботланди. Муомалага асоссиз равишда эмиссия қилинган жуда катта миқдордаги қоғоз пуллар жуда тез муддатда 700 – 800 фоиз даражасида инфляцияга учраши натижасида мамлакатда пул – кредит, молия тизими издан чиқди.
Ж.Боден
Д.Юм Ж.Милль
- У биринчи бўлиб Европада ўша даврда юз берган «баҳолар революцияси»ни очиб беришга ҳаракат қилди. Баҳоларнинг сакрашига сабаб, Европага Америка қитъасидан оқиб келган қимматбаҳо металлар бўлганлигини тушунтирди
- товарларнинг баҳоси ва пулнинг қиймати муомалада бўлган товар ва пул ҳажми билан аниқланади. Муомаладаги пулнинг кўпайиши дастлаб бир товар баҳосининг ошишига, сўнгра иккинчи товарнинг ва охироқибатда барча товарлар баҳосининг муомаладаги пул миқдорига пропорционал равишда ошишига олиб келади
Пулнинг миқдорийлик назарияси
Пулнинг миқдорий назарияси Пулнинг миқдорий назарияси Миқдорий пул назариясида пулнинг сотиб олиш қобилияти ва баҳо даражаси муомаладаги пул миқдори билан белгиланади. Миқдорий пул назариясининг асосчиси француз иқтисодчиси Ж.Боден (1530 – 1596) ҳисобланади. Кейинчалик ушбу назарияни инглиз иқтисодчилари Д.Юм (1711 – 1776) ва Дж.Миль (1773 – 1836), шунингдек француз Ш.Монтескье (1689 – 1755) ривожлантирди. Д.Юм Англияга XVI – XVII асрларда Америкадан катта ҳажмда нодир металларнинг киритилиши натижасида баҳоларни ортиб кетишини кузатиб: “пулнинг қийматини унинг миқдори белгилайди” деган таълимотини илгари суради. Миқдорий пул назариясининг дастлабки вакиллари пулни фақат тўлов воситаси сифатидаги вазифасига эътибор қаратади, уларнинг фикрича пул ва товар айирбошлаш жараёнида учрашиши натижасида пулнинг қиймати аниқланади деган нотўғри ғояни илгари сурадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |