Пул назариялари
Download 240.63 Kb.
|
96-2 MMT Tillayev Farxod Pul nazariyalari
Пулнинг номинал назарияси XVII – XVIII асрларда, муомалага ҳақиқий бўлмаган металл пуллар киритилган даврда шаклланган. Дастлабки номинал пул назариясининг асосини қоғоз пуллар эмас, балки ҳақиқий бўлмаган танга монеталар ташкил этган.Пулнинг номинал назариясини илгари сурган дастлабки иқтисодий назария вакиллари Дж.Беркли (1685 – 1780) ва Дж.Стюарт (1712 – 1780) ҳисобланади. Уларнинг назариялари асосида қуйидаги иккита ҳолат ётарди: пул давлат томонидан яратилади ва пулнинг қиймати унинг номинали билан аниқланади.Номиналист пул назарияси вакилларининг ривожланган даври асосан XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларига тўғри келиб, унинг кўзга кўринган тарафдорларидан бири, немис олими Г.Кнапп (1842 – 1926) ҳисобланади. Г.Кнаппнинг пул назариясини, унинг таълимотича маълум қийматга эга бўлмаган монеталарда эмас, балки хазина билетлари асосида асослашга ҳаракат қилади.Пул бирлигининг сотиб олиш қобилияти унинг номинали асосида, яъни қоғоз пулда кўрсатилган номинал қиймати билан аниқланади.Пул бирлигининг сотиб олиш қобилияти унинг номинали асосида, яъни қоғоз пулда кўрсатилган номинал қиймати билан аниқланади.Номинал пул назарияси тарафдорларининг асосий заифлиги шундаки, уларнинг таълимотига кўра пулнинг қийматини давлат белгилайди. Бу билан улар пулнинг меҳнат маҳсули назарияси ва товар табиатига эга эканлигини инкор қилади.Бироқ бозор иқтисодиёти шароитида пулнинг сотиб олиш қиймати талаб ва таклиф асосида белгиланади, шунингдек, миллий хўжалик доирасида тўлов воситасини бажарадиган пулларнинг курси халқаро миқёсда амал қиладиган хорижий валюталарга бўлган талаб асосида ўзгариб туради.Номинал пул назарияси вакилларининг таълимоти Германия томонидан биринчи жаҳон урушини молиялаштириш учун муомалага чиқарилган катта миқдордаги эмиссия жараёнида намоён бўлди.Download 240.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling