Классик мактабнинг асосчиси, таниқли инглиз иқтисодчиси Адам Смит бозорда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида вужудга келадиган муносабатлар «кўринмас қўл» қоидалари ва «табиий тартиблаш» тизими ёрдамида амалга оширилади, айнан шу муносабатларда металл тангалар ушбу жараённи амалга оширишда муҳим молиявий механизм сифатида иштирок этадилар, деган таълимотни илгари суради. “кўринмас қўл” талаб ва таклиф бўлиб, ишлаб чиқарувчи ўзи яратган моддий неъматлари билан бозордаги таклифни шакллантиради, истеъмолчи эса маълум даражадаги эҳтиёжини қондириш учун қилган ҳаракати натижасида талабни вужудга келтиради. Пулнинг металлилик назарияси тарафдорларининг айрим камчиликлари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагиларда кўринади. Пулнинг металлилик назарияси тарафдорларининг айрим камчиликлари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагиларда кўринади. Биринчидан, пулнинг металлик назарияси тарафдорлари пулнинг барча функцияларини бажарувчи ҳақиқий пулларни кейинчалик уларнинг ўринбосарлари ҳисобланган қоғоз пуллар билан алмаштирилишини инкор этдилар. Бироқ, ўша даврларда ҳам қоғоз пуллар Хитойда жуда кенг миқёсда тўлов воситасини бажарар эди. Иккинчидан, металл пул назариячилари пулларни товар айирбошлаш муносабатлари таъсирида вужудга келганлигини, шунингдек, пулнинг тарихий – иқтисодий категория эканлигини тушуниб етмадилар. Учинчидан, металлик пул назариячилари таълимотида бойликнинг асосини савдо ташкил этади, бойликнинг асосини олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни жамғаришда деган нотўғри тасаввур мавжуд эди. Бу жамиятда ҳар қандай бойликнинг асосида олтин ёки қимматбаҳо металлар эмас, балки бойлик кишиларнинг моддий ва маънавий жиҳатдан етуклиги ҳамда ҳар қандай бойликнинг асосида меҳнат ётишини инкор этишди. XVIII аср ва XIX асрнинг биринчи ярмида металлик пул назарияси бозор иқтисодиёти иштирокчилари талабларини тўлиқ қондирмай қолди, бу ушбу назариянинг ўз ўрини йўқотишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |