Пул назариялари


Download 240.63 Kb.
bet4/9
Sana03.02.2023
Hajmi240.63 Kb.
#1154339
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
96-2 MMT Tillayev Farxod Pul nazariyalari


Олтин танга стандарти
Олтин қуйма стандарти
Олтин девиз стандарти

1. Олтин танга стандарти

1. Олтин танга стандарти

Олтин танга стандарти дастлаб 18 асрда Англияда ва 19- асрнинг охирларида бошқа мамлакатларда жорий этилди. Бу стандарт олтин мономентализми деб ҳам аталади. Олтин танга стандарти олтин стандартининг илк кўринишидир. Бу стандарт биринчи жаҳон уруши бошланишига қадар ҳукм сурди.

Олтин танга стандартига хос бўган белгилар қуйидагилардан иборат:

товарларнинг баҳолари фақатгина олтинда ўлчанарди.

олтин танганинг муомалада бўлиши;

давлат хазинаси томонидан чекланмаган миқдорда монета зарб қилиниши;

кредит пулларни уларнинг номинал бўйича олтинга эркин алмаштириш;

олтинни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг тақиқланмаганлиги;

ички бозорда олтин монета ва банкнотлар билан бирга ҳақиқий қийматга (яъни, тўла ҳақиқий қийматга) эга бўлмаган чақалар ва маълум курсга эга бўлган давлат қоғоз пулларининг муомалада бўлиши.

Бу пул тизими мустаҳкам пул тизими бўлиб, инфляцияни инкор этар эди. Муомала учун зарур бўлмаган олтин миқдори яна хазинага қайтар эди. Аммо капитализмнинг инқирози даврида бу мувозанат издан чиқди. Иккинчи жаҳон уруши даврида урушда қатнашаётган давлатлар (АҚШдан ташқари) ўз банкнотларини олтинга алмаштиришни ва олтинни четга олиб чиқишни бекор қилдилар. Олтин муомаладан суриб чиқарилиб, хазинага айлантирилди.

2. Қуйма олтин стандарти

2. Қуйма олтин стандарти

Биринчи жаҳон урушидан кейин 20 йилларда баъзи мамлакатларда қуйма олтин стандарти жорий қилинди.

Бу стандартнинг олтин танга стандартидан асосий фарқи шунда эдики, муомаладаги банкнотлар 12-12,5 кг. олтин қуймаларига алмаштириларди. 12,5 кг.ли қуймага банкнотни алмаштириш учун Англияда 1700 фт. ст., Францияда 215 минг фр. талаб қилинар эди.


Download 240.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling