Пулат ишлаб чикариш


Электр усулида пулат ишлаб чикариш


Download 36.42 Kb.
bet4/4
Sana23.04.2023
Hajmi36.42 Kb.
#1391935
1   2   3   4
Bog'liq
Пулат ишлаб чикариш

Электр усулида пулат ишлаб чикариш
Электрик усулда иссиклик манбаи сифатида электр энергиясидан фойдаланилади, электр энергияси эса иссикликка электрик печларда айлантирилади. Бинобарин, бу усулда пулат электрик печларда ишлаб чикилади.
Электрик печлар ихчам ва арзон, тузилиши нисбатан оддий ва бошкарилиши осон булади. электр усули конвертор ва мартен усулидан катор афзалликлари билан фарк килади.
Масалан: электр печларда жуду юкори t0 хосил килиш мумкин, юкори t0 эса шихтага куп микдор фмос кушиш, кучли асосий шлаклардан фойдаланиш ва металлдан олтингугурт ва фосфорнинг мумкие кадар куп микдорини чикариб юбориш, шунингдек кийин суюклашувчи пулатлар олиш имконини беради. Бундан ташкари, электрик печларда пулат олиш учун хаво хайдашга эхтиёж колмайди, шунинг учун суюк металлда Fe (II)–оксид микдори оз булади, натижада, етарли даражада кайтарилган ва зич пулат олинади.
Электрик печларда пулат олиш учун хом ашё сифатида темир-терсак (пулат синиклари), темир рудасидан фойдаланилади, кайта ишланувчи чуян камдан -кам холларда –куп углеродли пулат олишдагина ишлатилади, куп углеродли пулат олишда кайта ишланувчи чуян урнига, купинча кумир электрод аникликларида ёки кам олтингугуртли коксдан фойдаланади.
Электрик печлар хам, худди мартен печлари, каби, кислотавий ва асосий булади. Кислотавий печларда пулат ишлаб чикаришда флюс сифатида кварц куми, асосий печларда эса охак ишлатилади. Хосил буладиган кислотавий шлакларни суюлтириш учун охак ва шомат синикларидан, асосий шлакларини суюлтириш учун эса плавик шпат, бахсий ва шомат синикларидан фойдаланилади. Пулатни оксидсизлантириш, яъни FeО дан темирни кайтариш учун одатдаги феррокотишмалар ва комплекс кайтарувчилар, Масалан 5% Al, 10% Mn, 10% Si ва колгани Fe дан иборат АМС котишмаси, силикомарганец ва силикокальций ишлатилади.
Электрик печларга солинадиган шихта материаллари нам булмаслиги лозим, акс холда юкори to да Н2О парчаланиб, водород пулатига утади, натижада пулатнинг механикавий хоссалари пасаяди-пулат муртлашади.
Пулат олиш учун ишлатиладиган электрик печлар икки турга булинади: ёй печлари ва индукцион чечлар.
Download 36.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling