Qarshi davlat universiteti informatika o’qitish metodikasi kafedrasi


Таълим технологияси ўқув жараёни иштирокчиларининг (таълим  берувчи ва олувчи) ўъзаро ҳаракат усули ва воситаларидир


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/126
Sana28.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1014702
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
Majmua

 
Таълим технологияси ўқув жараёни иштирокчиларининг (таълим 
берувчи ва олувчи) ўъзаро ҳаракат усули ва воситаларидир.  
35. Технологик ёндашув – педагогика фанининг қонуният-ларидан бири 
бўлиб, таълим технологиясини қўллаш учун унга амал қилиш талаб 
этилади. У таълим олувчининг билим ўзлаштиришини қулайлаштириш 
мақсадида, аввало, ўқув материалини (ахборотни) бир-бири билан ўъзаро 
боғлиқ қилишни, бўлаклар (ўқув элементлари) га ажратиш-ни, сўнгра 
таълимда мўлжалланган натижага эришиш учун бажариладиган ўқув-
билим фаолиятини (ҳаракатлар, амаллар) кетма-кет, босқичма-босқич ва 
изчил амалга оширишни, лойиҳалаштирилган ишлар ва амалларнинг 
барчасини бирдек бажаришни тақазо этади. 
Педагогик технологияни амалиётда қўллаш учун дарслик, ўқув 
қўлланма ва дидактик материалларни педагогиканинг юқори талаби 
(қонунияти) асосида қайта ишлаб чиқиш керак бўлади. 
36. Талабанинг мустақил иши – ўқитувчи раҳбарлиги ва назоратида унинг 
иштирокисиз олиб бориладиган иш бўлиб, унда билишнинг янги 
кўникмалари шаклланади, олинган билимларнинг амалиётга қўллашнинг 
шахсий ишончи юзага келади. У ўқув жараёнининг муҳим шаклларидан 
бири ҳисобланиб, маъруза, семинар ва амалий машғулот дарсларида илғор 


181 
педагогик технологиялар асосида амалга оширилади ва ўқишдан ташвари 
вақтларда абсолютлаштирилади. 
37. Таълимда инновациялар - таълим олувчиларнинг талаб-ларини 
қондириш учун янги ғоя ва билимларни уларга етказиш. Таълимда 
инновацияларнинг турлари: 
- технологик инновациялар - ишлаб чиқариш инновация-ларидан 
фойдаланиш;
- педагогик инновациялар- ўқитиш ва таълим беришда янги метод ва 
дидактик усуллардан фойдаланиш; 
- иқтисодий инновациялар 
– таълимни бошқаришда иқтисо-дий 
механизмлардан фойдаланиш; 
-инновацион менежмент – инновацион жараёнларни бошқа-ришда 
қўлланадиган тамойиллар, методлар ва қуроллар; 
-бошқарувда инновация – ташкилий инновацияни ишлаб-чиқиш ва амалга 
ошириш. 
Тест –инглизча синов сўзидан олинган бўлиб, биринчи бор 1864 йилда 
Буюк Британияда Ж. Фишер томонидан ўқувчиларни билим даражасини 
текшириш учун қўлланил-ган. Тестларнинг турлари: психологик
интеллектуал ри-вожланиш даражасини аниқловчи, педагогик; муайян 
касбга яроқлиликни аниқловчи.  
Тест топшириқларини тузишга оид дидактик талаблар (14 та): 1. Ўқув 
мақсадига мувофиқлик; 2. Материалнинг аҳа-миятлилиги; 3. Илмий 
аниқлик; 4. Изчиллик; 5. Тўкислик ва уйғунлик; 6. Ўзлаштириш 
даражасига кўра табақалашти-риш; 7. Самарадорлик; 8. Қатъий 
белгиланган вақт; 9. Их-чамлик; 10. Тил равонлиги, аниқлиги, бир 
маънолиги;
11. Мураккаблик меъёри (яроқлилиги); 12. Тўғри жавобда қўшимча 
белгиларнинг мавжуд бўлмаслиги;
13. Вариативлик; 14. Шаклан ва мазмунан боғлиқлик. 
Тест тузишдаги асосий босқичлар: 1. Тестнинг ўзига хос томонларини 
белгилаш; 2. Тест топшириқлари сонини аниқлаш; 3. Умумий ва хусусий 
ўқув мақсадини аниқлаш; 4.Тест топшириқларини тузиш; 5. Тестни 
синовдан ўтказиш; 6. Тест экспертизасини ўтказиш; 7. Тестнинг сифат 
кўрсаткичини аниқлаш.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling