196
Диссертация тадқиқоти матни ҳошиялари ўлчамлари: юқориси - 20 мм,
пасткиси - 20 мм,
ўнг - 10 мм,
чап - 25 мм.
Саҳифанинг тартиб рақами юқоридаги ўнг бурчакда қўйилади.
Магистрлик диссертацияси стандартларга мувофиқ
келадиган босмахона
усулида муқоваланган бўлиши керак.
БОБЛАР ВА САРЛАВҲА НОМЛАРИНИНГ
РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ
31
Диссертация тадқиқотининг ҳар бир боби янги саҳифадан
бошлаб
ёзилади.
Бобнинг номидан кейин параграфнинг сарлавҳаси қўйилади.
Боб ёки сарлавҳаларнинг номи асосий матндан қўшимча
интервал
билан ажратиб ёзилади.
Боблар ва параграфлар номлари хатбошисидан ёзилади, нуқта
қўйилмайди, тагига чизиб, таъкидланмайди ва бошқа бетга кўчирилмайди.
Агар бундай номлар икки ёки ундан кўпроқ гаплардан иборат бўлса, унда
уларнинг ўртасига нуқта қўйилади.
Боб номи билан матн ўртасидаги интервал 15 мм бўлиши керак, боб
билан
параграф номлари ўртасидаги интервал - 8 мм бўлади.
Параграфлар арабча рақамлар билан рақамланади. Параграф рақами
олдидан боб рақами ёзилади, сўнгра параграф рақами ва номи қўйилади.
Рақамлар охирида нуқта қўйилмайди (1.1).
ТИТУЛ ВАРАҒИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Диссертация титул варағини расмийлаштириш қуйидаги
талабларга
мувофиқ бўлиши керак:
• диссертация номи - шрифт 16;
•
муаллифнинг фамилияси, исми - шрифт 14;
• малака - шрифт 14.
Диссертация
иши мавзуининг номи,
магистрантнинг фамилияси,
исми, отасининг исми, «магистрлик диссертацияси» ибораси ва йил катта
ҳарфлар билан ёзилади.
Шрифтни танлашда фақат Times New Roman ёки
Arial шрифтларидан
фойдаланиш мақбулдир.
Do'stlaringiz bilan baham: