8. Интуиция
– (лот. intuitio – кўз узмай тикилиш, томоша
қилиш(созерцание) – кенг мантиқий мулоҳазага мурожаат қилмай туриб
бевосита ҳақиқатни аниқлаш, билиш имконияти. Психологик жиҳатдан
ички кўриш (озарение) каби тавсифланади. Мантиқ ва методологияда
текширувга муҳтож бўлган тахмин, фараз сифатида кўриб чиқилади. Унга
аввалги, тўпланган фактлар, билимлар асос бўлади, яъни бирор янгиликни
тушунтиришнинг асоси - бу аввалги билимдан келиб чиқиб бирор ходисани
башорат қилиш услуби.
9. Илмий билиш – билиш соҳаси. билиш жараёни. 1. Янгиликни тадқиқот
ўтказиб ва амалда тасдиқлаб англаш, топиш соҳаси. 2. Олимлар ҳақиқатни
англашнинг исботли йўли, бошқа соҳа ва билиш жараёнларидан ўзининг
алоҳида мақсадлари, янги билимларни олиш ва текшириш услублари билан
фарқланади.
10. Илмий
билиш методологияси – илмий-тадқиқот фаолиятининг
тамойиллари, шакллари ва услублари тўғрисидаги таълимот.
11. Илмий доклад – илмий ҳужжат, илмий-тадқиқот ёки тажриба-
конструкторлик ишининг баёнини ўз ичига олган, матбуотда нашр этилган
ёки аудиторияда ўқиб берилган ҳужжат.
12. Назария (юнон. theoria кузатув, тадқиқот) — бу мураккаб кўп аспектли
ҳодиса бўлиб, у табиат ва жамият ривожининг объектив қонуниятларини
акс эттирадиган умумлашган қоидалар бирлиги, бирон-бир фан ёки унинг
бўлимини ташкил этган умумлашган қоидалар йиғиндиси, тълимот, ғоялар
ёки тамойиллар тизими. Фанни ёки унинг бўлимини ҳосил қиладиган
умумлаштирилган қоидалар бирлиги, йиғиндиси. У синтетик билим шакли
бўлиб келиб, унинг чегарасида алоҳида тушунча, фараз ва қонунлар аввалги
мустақил автономлигини йўқотадилар ва яхлит тизим элементларига
айланадилар.
13. Сохталаш (фальсификация) (лот. falsus – сохта ва facio – қилаяпман)
фараз ёки назариянинг хатолигини уларни эмпирик текшириш жараёнида
белгилаш амалиёти. К.Поппер методологиясида фаразлар илмийлигининг
ўта муҳим мезони.
14. Тадқиқ этиш, ўрганиш – объект ҳолати, хосса ва хусусиятлари,
функциялари, тузилмасини инструментал ёки асбоблардан фойдаланмаган
ҳолда ўрганиш.
15. Тадқиқот объекти – табиий ёки сунъий тизим, жараён ёки ҳодиса бўлиб,
муаммоли вазиятда ўрганиш учун танланадилар.
16. Тадқиқот предмети – кўриб чиқилаётган нуқтаи назардан тадқиқот
объекти чегарасида жойлашган барча нарсалар.
208
Do'stlaringiz bilan baham: |