5. Коммуникатив функцияни бажаради. Фанни олимлар жимияти
ривожлантиради,
у
ижтимоий
ва
касбий
ташкилотга,
риволанган
коммуникациялар тизимига эга бўлади. Олим - доим у ёки бу ижтимоий-
маданий муҳит вакили, фаннинг “ софлик” даражасини кўрсатади.
Олим ўз касбий маҳоратини мақолалар, асарлар, оппонентлик –
ҳамкасблари билан бойитиб боради. Олим фаолиятининг эътироф этилиши
унга илмий даража ва унвон берилиши билан боғлиқ. Фанда энг нуфузли
мукофот Нобель мукофоти ҳисобланади.
Фан билан аҳолининг 6-8 фоизи шуғулланишга қодир.
6. Фаннинг бунёдкор куч функцияси – жамиятнинг иқтисодий
эҳтиёжларини қондириш учун ўз имкониятларини бевосита рўёбга чиқаради.
Бунда у одамлар хўжалик-маданий ривожланишининг муҳим омили сифатида
амал қилади.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил
30 декабрда мамлакатимиз илмий жамоатчилиги вакиллари билан учрашувида
“илм-фан ютуқлари ватанимиз равнақига хизмат қилган” нутқида фаннинг бу
функциясини асослаб берди.
7. Фаннинг сиёсат воситасидаги функцияси – жамиятнинг мафкуравий
эҳтиёжларига жавоб беришда амал қилади. Марксча мафкура фанни тўла ва
ялпи назорат қилгани, кибернетика, гинетика, математик мантиқ ва квант
назариясига қарши кураш олиб борди. Мафкуранинг фанга муносабати
қуйидаги моделларда амал қилади.
1) қоралаш;
2) бефарқлик (у ёки бу фан ўз ҳолича ривожланишига йўл қўйиб беради);
3) раҳнамолик ва эксплуатация қилиш.
3.2.2.-
Чизма
8. Фаннинг ижтимоий функцияси – фан методлари ва унинг
маълумотларидан ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг кенг кўлами
режаларини тузиш учун фойдаланилишини назарда тутади. Давр оламшумул
муаммоларини ҳал қилиш чоғида намоён бўлади.
62
Do'stlaringiz bilan baham: |