Тарихга мурожаат қилайлик. 1917 йил октябрь инқилобидан кейин
ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликни йўқ қилиш ва иқтисодиётга
ижтимоий мулкчиликни ўрнатишдан иборат бўлган Карл Маркснинг иқтисодий
концепцияси амалга оширилди. Маркснинг издошлари “ижтимоий мулкчилик”
тушунчасини амалда “давлат мулки” тушунчаси билан алмаштирдилар, ушбу
назария асосида иқтисодиётга давлат монополизми татбиқ қилинди. Натижада
ҳалқ ҳўжалиги ушбу назария
ва
партия
сиёсати
томонидан
кўплаб
“тузатиш”ларни
бошидан
кечирди.
Натижада
социализм ғояси амалга
ошмай
қолди.
Совет
Иттифоқи
назариётчилари
фикрлари
декларатив
характердаги ғоялар эди.
Назария
фаннинг
муҳим, зарурий қисми, у
амалиётга нисбатан мустақил автономлиги хос. Амалиёт янги билимлар,
назарий қарашлар ривожи учун имкон бермаса, унда олимлар, илм аҳлини
қотиб қолганликда айблаш бефойда. Амалиётда янгича илмий қарашлар учун
жой бўлмаса, янги назарий хулосалар жорий қилинмаса, унда назарий
масалалар билан шуғилланадиган кишиларни айбдор деб билиш билан иш
битмайди. Бу борада Э.Фрамнинг собиқ СССР Иттифоқига нисбатан айтган
қуйидаги фикри ўз аҳамиятини сақлаб қолаверади: “Агар жамиятга
олимларнинг ишлари ва кашфиётлари керак бўлмаса, улар фақат илмий
даражаларига қараб баҳолансалар, аммо мутахасислар илмий даража олишлари
лозим бўлса, улар бирор-бир кашфиёт қилмасдан ҳам жамиятни олимона алдаб,
илмий даража олишнинг йўлини топадилар. Амалиёт илм ва назарияни “бир
пулга қиммат” деб ҳисоблайдиган ҳар қандай замонда, олимлар ва илм-фан
амалиётга бирон-бир фойда келтирмасдан ўзларини, ўз мавқеларини сақлаб
қолишнинг иложини топадилар”.
Ўтган давр мобайнида илмий тадқиқот
фаолиятини
Do'stlaringiz bilan baham: |