Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


воситасидир. Қонуниятлар ўтиш даврида турли мамлакатларда турлича кечади


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

воситасидир. Қонуниятлар ўтиш даврида турли мамлакатларда турлича кечади. 
3. Фан қонунлари табиат ва жамият қонунларининг инъикоси, инсон билимлари 
мажмуидир. Табиат инсонга қонунлар беради, деб айтишдан кўра, инсон табиатга 
қонунлар беради, деб айтиш кўпроқ маънога эга. 
Позитивист Персон дейди: “илмий маънодаги қонун, аслини олганда, инсон руҳининг 
маҳсулидир, агар инсон бўлмаса, қонуннинг маъноси қолмайди. Қонун инсон интелектининг 
ижодий қудрати туфайли мавжуддир”. 
Фанларнинг (ижтимоий-гуманитар, табиий ва ҳоказо) асосий вазифаси ҳар бир соҳа бўйича 
тадқиқот ўтказиб, қонунларни кашф қилиш ёки уларнинг амал қилиш хусусиятларини ўрганиш 
ва очиб беришдан иборат. 
 
Табиат, жамият ва таффакур ривожини ифодаловчи қонунларни 3 турга ажратиш мумкин: 
1.Қонун – энг мухим шакл;
2.Қонун – зарурий алоқалар ифодаси;
3.Қонун – муҳим алоқалар ифодаси;
4.Қонун – ҳодисага нисбатан соддароқ, лекин 
жараёнларнинг ички моҳиятини кўпроқ очиб беради;
5.Қонун – барқарор, доимий алоқаларни ифодалайди;
6.Табиат ва жамият қонунлари объектив характерга 
эга. 
Қонун қоидаларнинг бир томони 
сифатида намоён бўлади, қонуният 
эса қонун амал қилиши 
натижасининг мажмуи сифатида 
намоён бўлади. 
Қонуниятли боғланишлар 


117 
 
1. Хусусий қонунлар: нарса ва ҳодисалар ўртасидаги нисбатан тор доирадаги алоқаларни 
функционал тарзда ифодалайди. Хусусийлик - айримлик билан умумийликни бир-бири билан 
боғловчи звено. Хусусийлик айримликка нисбатан умумийликдир, умумийликка нисбатан эса 
айримликдир. Масалан, буғдой – айримликдир, ғалла экинлари хусусийликдир, ўсимлик – 
умумийликдир. Хусусийлик бўлган ғалла экинлари бўйича буғдойга нисбатан умумийликдир ва 
ўсимликка нисбатан айримликдир. 
2. Умумий қонуниятлар: ҳодисаларнинг умумий хоссалари ўртасидаги муносабатни 
ифодаловчи қонунлар. Умумийлик айримликнинг негизи ва заминидир, томири ва субстанциясидир. 
3. Энг умумий қонунлар: табиат, жамият, тафаккур ривожининг энг умумий 
алоқадорликларини, тамоиларини, тараққиётининг, тенденцияларини ифодалайди. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling