117
1.
Хусусий қонунлар: нарса ва ҳодисалар ўртасидаги нисбатан тор доирадаги алоқаларни
функционал тарзда ифодалайди. Хусусийлик - айримлик билан умумийликни бир-бири билан
боғловчи звено. Хусусийлик айримликка
нисбатан умумийликдир, умумийликка нисбатан эса
айримликдир. Масалан, буғдой – айримликдир, ғалла
экинлари хусусийликдир, ўсимлик –
умумийликдир. Хусусийлик бўлган ғалла экинлари бўйича буғдойга нисбатан умумийликдир ва
ўсимликка нисбатан айримликдир.
2.
Умумий қонуниятлар: ҳодисаларнинг умумий хоссалари ўртасидаги
муносабатни
ифодаловчи қонунлар. Умумийлик айримликнинг негизи ва заминидир, томири ва субстанциясидир.
3.
Энг умумий қонунлар: табиат, жамият, тафаккур
ривожининг энг умумий
алоқадорликларини, тамоиларини, тараққиётининг, тенденцияларини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: