Рақамли иқтисодиёт


Рағбатлантириш тўловлари. Иш ҳақига қўшимчалар


Download 468.33 Kb.
bet71/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Рағбатлантириш тўловлари. Иш ҳақига қўшимчалар.

Сервис корхона ва ташкилотларида иш ҳақи тўловларидан ташқари рағбатлантириш тўловлари мавжуд.
Рағбатлантириш тўловлари – бу сервис соҳасидаги ишчи ва хизматчиларга, муҳим топшириқларни бажарганликлари, ишни сифатли амалга оширганликлари, иш вақтидан ташқари пайтда ишлаганлиги, юқори малакаси, корхонага ката фойда келтирганлиги, кўп йиллик самарали ишлаганлиги ва бошқа фойдали иш фаолиятлари учун мукофот ёки қўшимча тарзда бериладиган иш ҳақларига айтилади.
Рағбатлантириш тўловлари сервис корхона ва ташкилотлари ишнинг даромадлари ката кичиклигига қараб ой, квартал, йил якунлари билан берилади. Бериладиган қўшимча иш ҳақи ва муносабатлар ҳар ой, чорак, йил якуни билан берилиши мумкин.
Бунда сервис корхона ва ташкилотларининг ойлик, чораклик, йиллик бизнес режаларини бажарганлиги, юқори даромад, фойда олганлигини инобатга олиб берилади.
Сервис корхона ва ташкилот раҳбари ой, чорак, йил якуни билан ходимларни рағбатлантириш ҳақида қарор чиқаради.
Ҳар бир ходимнинг сервис корхонасига юқори фойда олишида қўшган ҳиссасига қараб рағбатлантириш тўловлари тўланади.
Сервис корхона ва ташкилотларининг ходимларни қўшимча ҳақи ва мукофот тўлаш шартлари ишлаб чиқилиб алоҳида қарор билан тасдиқланиши керак.
Бу шартларни корхонада ишловчи ҳар бир ходимга етказилган юўлиши ва уларнинг билиши лозим. Рағбатлантириш тўловларини амалга оширилганда, ҳар бир ходимнинг корхонанинг юқори фойда олишида қўшган ҳиссаси, меҳнат интизомига риоя қилиши, топшириқларни бажариши, юқори малакаси, хатоларга йўл қўймаганлиги, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши ва бошқа жараёнлар ижобатга олинади.
Агар ходим ўтган давр мобайнида бирорта хатога йўл қўйса, корхона рахбари томонидан рағбатлантириш тўловлари берилмаслиги мумкин. Бу ҳақида корхона рахбари рағбатлантириш тўлови берилмайдиган шахс тўғрисида алоҳида қарор қабул қилади.
Акциядорлик жамиятларида, акцияларга бериладиган қўшимча тўловлар, йил якуни Билан олинган фойдага қараб бир марта тўланади.
Акцияларга бериладиган қўшимча тўловлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида йил якуни билан кўриб чиқилади ва бу ҳақида қарор қабул қилади. Акцияларга бериладиган қўшимча фоиз тўловлари, уларнинг ҳажмига қараб тенг улушларда тўланади.
Бундан ташқари сервис корхона ва ташкилотларида рағбатлантириш фондлари ташкил қилинади.
Бу фондлардан айрим муҳлати бўлиб қолган ходимларга бир ёки икки ойлик миқдорларида ёрдам йўллари ҳам берилиши мумкин. Кўп йиллик самарали ишлаганлиги учун, корхонанинг айрим ходимларига, уларни рағбатлантириш мақсадида бир йилда бир марта тўланади.
Бу ҳақида корхонада алоҳида рағбатлантириш шартлари ишлаб ишлаб чиқилиб у қарор билан расмийлаштирилади.


  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling