Сервис соҳаси корхона ва ташкилотларида иш ҳақи кўрсаткичларини таҳлил қилиш, режалаштириш тартиби.
Иш ҳақини режалаштириш сервис корхона ишчилари сони, унинг даромади, олинаётган фойдаси, маҳсулот ҳажми билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир сервис корхонаси йил бошида иш ҳақи фондини ўзининг бизнес режасида ишлаб чиқади.
Иш ҳақини режалаштиришда ходимлар сони, бир ойлик иш ҳақи миқдори ва йиллик иш ҳақи миқдори кўрсатилади. Иш ҳақининг миқдори корхонанинг даромади, олаётган фойдасига боғлиқ.
Масалан: «Сухробжон» автомобиллар сервис хизмат кўрсатувчи устахонаси, автошиналарни ямаш, мой қуйиш, узатувчи қисмларни таъмирлаш, электр узатгичларни таъмирлаш, мотор қисмларини таъмирлаш билан шуғулланади.
Сервис корхонасида 8 киши ишлайди. Шундан 2 кишига 120 минг сўм, 2 кишига 100 минг сўмдан, 4 кишига 80 минг сўмдан ойлик иш ҳақини бизнес режасига киритилган. Шу тариқа ойлик иш ҳақи фонди. 760 минг сўмни ташкил қилади. Корхонанинг йиллик иш ҳақи фонди 760Х12=9120 минг сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳисоб билан 2007 йил учун корхонанинг иш ҳақи фондини режалаштирган. Агар корхона даромади режага нибатан баланд бўлса уларнинг иш ҳақи ҳам юқори бўлади.
Корхонада ишловчи ходимлар сони, унинг ишлаб чиқараётган маҳсулот ҳажмига боғлиқ. Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қанчалик катта бўлса, ишчилар сони ҳам шунча кўп бўлади.
Ўз навбатида иш ҳақи ҳажми ҳам корхона маҳсулотининг миқдорига боғлиқ. Ишчилар сони қанчалик кўп бўлса, иш ҳақи фонди шунчалик катта бўлади. Корхона рахбари, олинаётган даромадга қараб, иш ҳақи миқдорини кўпайтириши ва камайтириши мумкин.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Меҳнат муҳофазаси.
Рағбатлантириш тўловларига нималар киради?
Тариф тизими нима?
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010
Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й
Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008
www.lex.uz
www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |