Капитал қўйилмаларнинг мулк шаклига кўра тузилмаси бу, инвестицияларнинг давлат, акциядорлик, қўшма, ижара ва бошқа турдаги жамоа корхоналари ўртасида тақсимланишидир. У капитал қўйилмалардан фойдаланиш , шунингдек, уларнинг шаклланиш тартиби ва манбалари нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Амалиёт шуни кўрсатадики, каптил қўйилмаларнинг самарали тузилмаси уларни тежаш, энг кам харажатлар билан энг кўп фойда олишга тенгдир.
Инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш тузилмаси янги қурилиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга сарфланувчи харажатлари ўртасидаги ўзаро нисбатни ифодалайди.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Инвестиция нима?
Инвестицион лойиҳалар.
Чет эл инвестицияларини жалб қилишда давлатнинг роли қандай?
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Морозов М. А. Экономика и предпинимательство в социально – культурном сервиса и туризме. М: Изд. центр “Академия ”, 2006 г.
Пардаев М.Қ., Очилов И.С. “Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида самарадорликни ошириш йўллари” Монография. Т: Иқтисодиёт-молия, 2011
Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010
Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й
Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008
www.economics.ru
www.ser.uz
www.uza.uz
www.lex.uz
www.ziyonet.uz
10.2. Аҳоли фаровонлигини юксалтиришда миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишнинг аҳамияти ва йўллари
Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида инвестициялар учун мамлакатлараро кучли курашнинг бўлиши табиий. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистонда ички ва ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, иқтисодиётга ички ҳамда тўғридан‑тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб килинишини таъминлайдиган муҳит (шарт-шароитлар)ни такомиллаштириш, маблағларни устувор (локоматив) тармоқларга сафарбар қилиш ҳамда ракобатбардош маҳсулотлар ишлаб чикариш билан боғлик йўналишларда мужассам этиш фаол инвестиция сиёсатининг асосий тамойили ҳисобланади.
Режа:
Инвестицияларнинг социал‑иқтисодий моҳияти ва аҳамияти
Ўзбекистон иқтисодиётининг инвестицияларни жалб этувчанлигини ошириш йўллари
Do'stlaringiz bilan baham: |